«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 3-йўналишига оид 5-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиламизда Мавлид

Бизнинг оиламиз жуда ҳам катта. Бизнинг уйда ҳар йили Мавлид ойида Мавлид маросими бўлади. Бу маросимда пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаламга кўплаб салавотлар, махсус Мавлид маросими байтлари ўқилади ва волидамиз совға-салом билан барчани хурсанд қиладилар. Ундан ташқари ҳар йили бизнинг волидамиз мавлуд ойида бизга, яъни барча оила аъзоларга хатми Қуръон қилдирадилар. Бу доимий анъанага кирган. Аммо бу йил мавлуд маросими бўлмади, лекин волидамизнинг анъаналари ўз ҳолича қолди, яъни Қуръон хатм қиляпмиз. Бу хатмга ҳатто турмушга чиқиб кетган опажонимизни ҳам қўштирадилар. Савоби ҳаммага тенг бўлсин, деган умидда. Булардан ташқари оиламизда бу ойда дуоларимиз жуда ҳам кўпаяди ва рўза тутилади. Бу йилдан жиянимнинг тили чиққанлиги учун акам жиянимга Мавлид ойида салавот ёдлашни ўргатдилар, бунинг учун кўп вақт талаб қилинмаган эмиш, атиги 33 марта кетма-кет жияним билан такрор қилибдилар, холос.

Катта жиянларим эса Қуръон сураларини ёдлаш билан банд. Қариндошларим эса бу ойда кўплаб Мавлид маросимлари ўтқазишади. Бунинг сабабидан узоқ қариндошлар билан дийдорлашиб оламиз. Шахсан ўзим эса бу йил талаба бўлдим. Институтда курсдошларим билан ким кўп салавот айтиш мусобақасини ўйнаяпмиз. Танлов 4 та курс орасида бўлади ва жавоблари ҳар жума эълон қилиб борилади. 2 та жумада биз, яъни 1-босқич талабалари ютдик. Ҳатто бир жумада 86 000 та салавот айтибмиз. Иншааллоҳ бу жумада кўрсаткичларни янгилаб, 100 000 та қилмоқчимиз. Илоҳо, насиб этсин. Шундай Мавлид ойларини кўплаб кўришлик ва унда кўплаб ибодатлар қилиб, Ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришишлик насиб қилсин. Омин!

Раре мисс

Мавзуга оид мақолалар
Аёлнинг ўзи ва оиласи учун ризқнасиба излаш мақсадида меҳнати ёки уммат учун фойдали бир соҳада тадқиқ ва давоми...

15:35 / 17.11.2016 4870
embedhttpsyoutu.berkZ2f1u2SRAembed Бугун мен сизларга енгил ва осон сармоя ҳақида гапириб бераман. Уни кўтариш давоми...

15:30 / 21.12.2018 5320
                                                                 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 2018 йилнинг 20 июлида давоми...

15:48 / 31.07.2018 3854
. .Амр ибн Шуаъйбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу давоми...

21:54 / 27.06.2023 2112