«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 2-йўналишига оид 4-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мен нега севаман Расулуллоҳни?

Ассалому алайкум ё Расулуллоҳ! Сизни севишимнинг беҳисоб сабабларидан атиги ўнтасини баён қиламан:

  1. Роббим сизни севгани учун: сиз инсоният ичида Аллоҳга энг суюкли Ҳабибуллоҳсиз, сиз Роббим оламларни яратишига сабаб бўлган инсонсиз.
  2. Сиз Роббимни ҳаммадан кўп севганингиз учун: сиз инсоният ичида Аллоҳни энг кўп севган ва менга Уни севишни ўргатиб кетган инсоним бўлганингиз учун.
  3. Сиз Устозим бўлганингиз учун: ота-онам ўргатишга ожизлик қилган баъзи фазилатларни, муслима қизда бўлиши лозим бўлган сифатларни менга ўргатиб кетганингиз учун.
  4. Сиз энг гўзал инсон бўлганингиз учун: қиёматгача туғилган ва туғиладиган инсонларинг энг гўзали, кўрками, барча гўзал фазилатлар эгаси бўлганингиз учун.
  5. Мени дуо қилганингиз учун: ўз умматингизни дуо қилишлик билан мени, барча яқинларимни, ота-онамни асрлар олдин дуо қилиб кетганингиз учун.
  6. Менга бебаҳо Қуръонни қолдирганингиз учун: Роббимнинг менга айтган сўзлари менгача етиб келиши учун нозил қилинишида сиз улуғ зот сабабчи, Пайғамбар бўлиш орқали менга Қуръонни ўқишни ўргатиб кетганингиз учун.
  7. Менга ҳадисларингизни айтиб кетганингиз учун: дуру гавҳардек терилган, менга яшашни ўргатган, Роббимга етишишимда нажотим бўладиган суннатингизни қолдирганингиз учун.
  8. Ота-онамни севишни ўргатганингиз учун: фақат севишни эмас, ота-онамни рози қилишни ўргатганингиз учун.
  9. Охиратда шафоатчим бўлишингиз учун: нафақат мени, барча севган кишиларимни шафоат қилишингизга эришишимиз мумкин бўлгани учун.
  10. Ҳеч қандай сабабсиз севаман: сабабини билмаганим, исмингиз ёхуд сиз ҳақингизда бирор нарса эшитсам, ўқисам, қалбимни тушунарсиз туйғу эгаллаб, кўзимни ёшлатадиган инсоним бўлганингиз учун, севишга нолойиқ умматингиз эканимни билсам-да, ўзимни севишдан тўхтатолмаганим учун севаман!

Соллаллоҳу алайҳи васаллам!

Лола Ҳамдамова

     
Мавзуга оид мақолалар
  Мен ҳар доим ўз ҳаётимда Худонинг борлигини ҳис қилиб яшаганман. Аниқ билардимки, бизни яратган одил, давоми...

18:45 / 12.02.2017 6003
  Муфсассал иймон Маъноси Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират давоми...

11:14 / 27.04.2017 11804
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Зулҳижжанинг аввалидаги давоми...

21:04 / 12.08.2018 2722