Гўзал итоат қандай бўлиши керак?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳдан қўрқадиган муслима аёл итоаткор бўлиши шарт. Аслида бизнинг аксариятимиз бу шартни бажаряпмиз, деб кўнглимиз хотиржам. Ҳақиқатда, ҳеч бир иймонли аёл, эри таъқиқлаган биронта ишни қилмайди. Чунки у билади: Аллоҳ аёл кишига турмуш ўртоғига бўйсунишни буюрган. У(эр)нинг амрига итоаткорлик – аёлнинг солиҳалик аломати: «Солиҳа аёллар – итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб(эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир». (“Нисо” сураси, 34-оят).

Лекин ўзимизнинг итоатимизда биз ҳар доим ҳам, Аллоҳнинг дини буни талаб этганидек, аъло даражада эмасмиз. Бизнинг итоатимиз ҳар доим ҳам гўзал эмас! Аксарият холларда биз, севгилимиз амрига қулоқ сола туриб, ўзимизни шундай тутамизки, бизни итоаткор ёки мунтазир деб айтиш ниҳоятда қийин. Бизнинг мажбуран розилигимиз, сўзсиз итоатимиздан кўра яққол кўриниб туради. Мен мусулмон акаларимга:«Сиз аёлингиз қандай бўлишини хоҳлайсиз?» – деган ягона савол билан мурожаат қилиб сўровнома ўтказганимда, шунингдек, улар таниш сайтларидаги анкеталарда нима ёзганликларини таҳлил қила туриб, энг машҳур пункт ва жавоб «итоаткор» деган жавоб эканлигини аниқладим. Эътибор берилса, катта ёшдаги ёки ажралишни бошидан кечирган эркаклар орасида бу талаб илғор ва балким ягона ҳам эди.

1.    Сўзсиз.

Аксарият аёллар, ўз фикрида туришлик бефойдалигини тушуниб етгандагина, эрига қулоқ солади. Мисол учун, муслима аёл: «Дугонам билан учрашсам майлими?» деб сўраяпти ва кетидан: «Йўқ» деган рад жавобини оляпти. Суҳбатнинг давоми аксарият оилаларда тахминан бир хил кўринишга эга, қатор саволлар:«Нимага йўқ?», «Узоқ қолиб кетмасам-чи?», «Балким, шундай бўлса ҳам, рухсат берарсиз?» ва ишонтирувчи баҳоналар: «Мен анчадан бери кўчага чиқмаяпман», «Таомингиз тайёр», «Сиз, барибир, уйда йўқсиз, мен бўлсам зерикяпман», «Фақат чойхонама-чойхона юришни биласиз!» ва шу каби занжир бўйлаб давом этаверади. Натижада эркак кишига ўз таъқиқининг рағбат томонларини тушунтириш учун вақт ажратишига тўғри келади ҳамда турмуш ўртоғига  қарорининг қатъийлиги ва ҳеч қандай «беш минутга»уни ўзгартирмаслигини етказиб, тушунтириши керак бўлади. Аслида аёл киши итоатсизликни ошкор қилишни хаёлига ҳам келтирмайди, у фақат қабул қилинган қарорга ўз таъсирини ўтказмоқчи бўлади. Агар у ўзгармасдан қолса, у ҳолда итоат қилаверади. Жуда кўп ҳолларда кейинги босқич қилиб аёллар эрларининг амрларига ҳамфикр бўлмаганликлари учун улардан хафа бўладилар. Ва фикрини ўзгартиришга бўлган ҳаракатлар, кетидан хафа бўлиш – бу манипуляция усулларидир. Бундай хатти-ҳаракатларни қилувчи аёл кишини итоаткор деб айтиш ниҳоятда қийин бўлади. Юқоридаги вазиятда солиҳа аёлнинг чиройли, покдамон итоати – эрининг «йўқ» деган жавобига «хўп бўлади» деган ҳозиржавоблиги ва эрининг «йўқ» дегани орқали намоён бўлган Аллоҳнинг иродаси билан қониққанлигининг ифодаси бўлар эди. Ахир итоат аёлларга Яратувчилари томонидан тайин этилган эди. 2. Хушмуомала. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам солиҳа аёлни таърифлаб, шундай деган эканлар:«У унга қиё боққан маҳал эрининг кўзи хурсанд бўладиган, амри ва илтимосида итоаткор бўлган аёл.» (Абу Хурайра, «Ан-Насаий» ҳадислар тўплами, Аҳмад). Биринчи бўлимда изоҳлаб берилгани каби ўхшаш вазиятлар кўплаб учрайди. Ва камдан-кам  аёлнинг истаги эрининг иродасига нисбатан бошқа-бошқа бўлганида, ҳар қандай аёл ҳам, ўзининг қиёфаси ва хатти-ҳаракати билан, эри унга қиё боққан маҳал кўзини хурсанд қила олиши мумкин эмас. Шу билан бирга юмшоқлик ва хотиржамлик (муроса қилиш), бу эркаклар айнан биздан кутган нарсадир. Аёл киши эрининг иродасига важоҳат билан муносабат билдирганида, у ўзаро муносабатларига «жарлик» ҳосил қилади ҳамда ўз болаларига салбий ўрнак кўрсатади. Эркак киши оила бошқарувини ўз аёли қўлига топшира олмайди, чунки у Аллоҳнинг олдида ўз оиласидагиларига нисбатан омонатдор. Ундан ташқари, ўз уйида бошқариш қийин бўлган оилага эга бўлишлик ниҳоятда мушкул. Нохушлик ҳамда қониқмаслик ва хунук (феъл-атворига зид) итоат уйга барака(бахт) келтирмайди. 3. Зудлик билан. Ҳозир сизларга мисол тариқасида қуйида келтирмоқчи бўлган вазиятларга мен кўп маротаба гувоҳ бўлганман. Мана шулардан бири: Аёл дугонаси билан харид қилиш жараёнига бор вужуди билан машғул. Улар бир талай кийимларни ўзларига мослаб кўришга ҳам улгуриб, ниманидир ҳам танлашди, бир қарорга келиш учун ниманидир яна кийиб кўришди ҳамки... шу пайт бемаҳал, ҳозироқ уйга қайтиш шарти билан эри қўнғироқ қилиб қолди. Жонажон эрининг зулмидан норози бўлган, аммо иймонли муслима аёл: «Хўп бўлади» деб айтади. Нарса танлашни ниҳоясига етказиб, харид учун тўловини тўлаб, буюртирилган таксини кутиб олади ва уйига кетади. Йўлда дугонаси билан машаққатли хариддан сўнг мўлжалланган қаҳвахонадаги ўтириш, эри сабабли бекор бўлганлиги ҳақида ўз кечинмалари билан фикр алмашишиб... . Умуман олиб қараладиган бўлса, эрининг талаби бажарилмади. У нима деди: «Ҳозироқ уйга бор», бу эса – зудлик билан дегани. Алҳамдулиллаҳ, мен аёлларни кўрганман, бундай вазиятда ҳулқи билан ҳақиқатда гўзал итоат мисоли бўла олади. Мисол учун, бир куни менинг дугонам, эридан шундай кўрсатма олиб, мобил телефонини қўя туриб, қизлар билан меҳмондорчилик учун ёзилган дастурхонимиз олдидан турди-да, ейишга улгурмаган ширинлигини ҳам ташлаб, уйига кетди. Зудлик билан итоатга қарата Пайғамбар Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам айтган эдилар: «Агар ўз аёлини эри чорласа... ўчоқ олдида турган бўлса ҳам, зудлик билан унинг ҳузурига келсин» (Ан-Насаий, Ат-Термизий ҳадислар тўплами). Мисол учун, у қуймоқ пиширяпти: одатда бу жараённи узлуксиз бажариш керак, бўлмаса қуймоқ товада куйиб кетиши мумкин ёки олов ўчириб қўйилса, унда яна бошидан товани қиздириш керак бўлади. Шу пайт эри чорлаб: «Жоним, олдимга келинг» деб чақириб турибди. Аёли эса жаврамасдан, табассум билан таом тайёрлашни тўхтатиб, унинг олдига келади. Ҳаётимизда эса аксарият холларда эр киши мана бундай жавоб гувоҳи бўлади:«Кутиб туринг, мен бандман» деб, тўғрими? Афсуслар бўлсинким, бу яхши эмас. Солиҳа(итоаткор) аёл бўлиш учун нима қилиш керак? Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар аёл киши эри олдидаги мажбуриятларини бажармас экан, у ҳолда у Аллоҳ олдидаги мажбуриятларини ҳам бажармайди». Ушбу ҳадислари кўп жойларда тез-тез иқтибос қилинади. Ҳақиқатда, Аллоҳ эркакни яратди, бизни, аёлларни яратди ва биз ўзаро қандай муносабатда бўлишимиз керак, вазифаларимиз қанақалигини белгилаб берди. Итоатдаги гўзалликка эришиш учун ўз Яратувчисидан қўрқиш керак холос. Бизни келажакда Унга ҳисобот бериш кутяпти, шуни унутмаслигимиз керак.  Инсон ҳаётида нима содир бўлмасин, бунда Яратувчининг иродаси мавжудлигини тушуниши муҳим. Агар У истамаса, ҳеч нарса содир бўлмайди. Бизнинг оилавий жуфтликларимиз ҳам Унинг иродаси билан ҳосил бўлади. (Бизнинг йўлларимиз ҳаёт чизиғида кесишадилар ва бу йўлни бирга ёки ёлғиз давом эттиришликни ўзимиз танлаймиз, оқибатда босиб ўтган йўлимиз учун жавоб берамиз.) Ҳар биримизда Худо бизга берган жуфтимиз бор, шунинг учун унинг олдида, Аллоҳ ҳузурида тургандек, ўзимизни тутишимиз ва муносабатда бўлишимиз керак. Ва унутманг: У(Аллоҳ) сизни ҳаётингизнинг ҳар лаҳзасида кўриб турибди. Шундагина сиз ўзингизда асл гўзалликни, сўзсиз итоаткорликни  ҳосил қиласиз. Эрингиз сизнинг итоатингизга лойиқ бўлмаслиги мумкинми? Баъзи бир аёллар, жуфти ҳалоллари хушхулқлироқ бўлганида эди, ана шундагина унга итоаткор бўлар эдик, деб айтадилар. Улар итоатсизликларини эр хулқининг пастлиги билан ўзларини оқлайдилар. Аслида эса сизга Аллоҳ ҳаром қилган ишлардан бирига буюрсагина, эрга қулоқ солмаса бўлади. Айнан шу масалада нафақат қулоқ солмаслик мумкин, ҳаттоки тақиқланган ҳам. Итоат – бу, биз хуш кўрмаган нарсадир. Бу нарса бизни ҳар доим ҳам хурсанд қилавермайди. Лекин бизда шу «Бисмиллаҳ»ни  Аллоҳ учун қилаётганлигимиз, ҳаётимиз давомида доимо эсимизда турганда эди, балки, шунда:«Хўп, сиз айтгандай бўлсин», деб туриб, бизга бундан роҳат олишни ўрганиш осонроқ бўлармиди. Аёл киши бошқариш учун яратилмаган, аксинча, у эрига итоат қилиш учун яратилгандир. Агар у бу ишни тўғри бажарса, ҳеч бўлмаса, келгуси ҳаётда мукофот олиб, бу курраи замин ҳаётида ўз оиламда тинчликни сақлаб қоламан,  деган фикр билан лаззатланиш нима эканлигини ҳис қилиши мумкин.
Мавзуга оид мақолалар
Конференциянинг иккинчи куни кечги мажлисида «Ўрта Шарқда Исломий ёрдам ерларини ривожлантириш» мудири давоми...

13:22 / 28.01.2017 3829
давоми Йўл четида белкурак кўтариб олиб ер кавлаётган, енгил машина у ёқда турсин, юк машиналарини ҳам елдек давоми...

07:57 / 12.02.2017 6435
Рўза Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тийишни билдиради. Шариат эса Рўза давоми...

12:25 / 27.05.2017 11013
Мазий жинсий аъзодан чиқадиган оқ рангдаги ўта майин суюқлик бўлиб, у одатда жинсий яқинлик ёки шунга яқин давоми...

11:11 / 29.11.2016 10213