NASA илк бор фақат аёллардан иборат бўлган жамоани очиқ фазога чиқармоқчи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


55 йил илгари Валентина Терешкова тарихдаги илк аёл сифатида фазога чиққан эди. Фақат аёллардан иборат бўлган жамоанинг очиқ фазога чиқиши 2019 йилнинг 29 март кунига режалаштирилган, дея эълон қилди NASA чоршанба куни.
Астронавтлар Кристина Коч ва Энн МакКлен етти соат давомида ўтган йили ёзда ўрнатилган батареяларни алмаштириш вазифаси билан 59-экспедиция иштирокчилари сифатида Халқаро космик станция (ХКК)дан ташқарида “сайр қиладилар”.
АҚШ Миллий Аэронавтика ва Фазо маъмуриятининг маълумотларига кўра, 1998 йилдан бери ХССда 213 марта очиқ фазога чиқилган бўлиб, булар таъмирлаш, янги ускуналарни синовдан ўтказиш ва илмий тажрибалар мақсадида бўлган.
Бугунгача фазога чиққан 500 дан ортиқ кишининг 11 фоиздан камроғи аёллар бўлиб, фазода “сайр қилган”лар эса фақат эркаклар ёки эркак ва аёллардан иборат жамоа бўлган.
2006 йилда фазога чиққан Ануша Ансорий фазога чиққан кишилар орасида ягона мусулмон аёлдир.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини давоми...

13:40 / 22.11.2016 5726
embedhttpswww.youtube.comwatchv8HRBtPmKHIembed

15:30 / 30.09.2017 54326
2014 йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги  Камолон даҳасининг Хўжа Аламбардор жомеъ масжидида XXV давоми...

09:52 / 27.01.2017 5378
embedhttpswww.youtube.comwatchvRPDfUvtnKSEembed

16:27 / 24.05.2017 4585