Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ийд ал-Адха тобора яқинлашмоқда, шу йил ҳаж ибодатини адо қилаётган яқинларидан хушхабарларни кута туриб, курраи заминимизнинг барча мусулмонлари байрам тараддудида.
Мусулмонлар орасида икки Ийд байрамларини ҳашамат билан кутиб олишлик одатий ҳол бўлишига қарамай, ҳозирги молиявий вазиятни ҳисобга олинса, бой ва камбағаллар орасида чуқурлашиб бораётган тафовут ва ҳамма замонларда меъёрга риоя қилишликка бўлган эҳтиёж, ҳатто байрамларда ҳам, аксарият мусулмонларнинг бу йилги Ийдга мўлжаллаган режаларини қайта кўриб чиқишларига ундаяпти. Ийд-ал-Адха байрами қурбонлик келтириш билан боғлиқ бўлган байрамдир ва бу иймонли кишининг келаси йилги ҳаёт тарзига алоҳида кўрк бериши мумкин.Уйни қандай безаймиз
Агар Ийдни нишонлаш билан боғлиқ бўлган уйни безатишлик, сизнинг анъаналарингиз рўйхатидан ўрин олган бўлса, у ҳолда «моҳир қўллар» услубида антиқа безаклар ясашга ҳаракат қилиб кўринг. Болаларингиз бўлса, улар бу тадбирда иштирок этиши учун катта иштиёқ билдиришади. Оддий безакларни рангли қоғоз ва бўёқлар билан ўз қўлларингиз билан ясашингиз мумкин. Уйингиз байрам куни ҳашаматли саройга ўхшаб туриши шарт эмас. Унда муҳимроқ нарса – оила бирдамлиги ва уй аъзоларининг ҳамфикрлиги – акс этса қулайроқ бўлади. Агар Ийд кунлари янги парда, гилам ва идиш товоқларни харид қилиш одат тусига кирган бўлса, хонага кириб, тозалаб туриб қайта ишлатиш мумкин бўлган эски буюмларингиз захирасини қайта текшириб чиқиш ҳақида ўйлаб кўринг. Уйга байрамона кўрк беришнинг ёмон жойи йўқ, лекин бунга қўл остингизда мавжуд бўлган нарсаларни ишлатиш билан ҳам эришиш мумкин. Шунда ҳам янги безакларни харид қилишга зарурат туғилса, нафақат Ийд кунлари балки узоқ муддат ҳаётингиз давомида ишлатиш мумкин бўлган рўзғорбоп буюмлар олишингизга амин бўлинг.
Харидингизни ақл билан режалаштиринг
Одатда Ийд дастурхони оила бюджетидан катта харажатлар билан боғлиқ бўлади. Бу харажатларни қисқартиришнинг бир неча йўллари мавжуд. Биринчидан, таомлар рўйхатини тузиб олиб, сўнгра ушбу рўйхат билан бозорга йўл олинг. Бу ортиқча сарф-харажатларни қисқартиришга ёрдам беради. Албатта, деликатесли бўлимларни айланиб ўтишга тўғри келади, чунки бу чекингиз суммасини анчагина кўтариб юборади. Яна бир тежаш йўли – харид қилганда ортиғи билан олиш. Кундалик харажатларингизга нисбатан кўтарасига бўлган харидингиз йирикроқ бўлишига қарамасдан, у келаси давр харажатларини сезиларли даражада қискартиради. Лекин сиз эсда қоларли байрам дастурхонини мўлжаллаган бўлсангиз, балким, бу энг тўғри йўлдир.
Оилавий ўтиришларни келишиб режалаштиринг
Қариндошларни зиёрат қилиш ва оилавий тадбирларни режалаштириш харажатли иш бўлиши мумкин, чунки вақт ва йўл харажатлари чўнтакка зиён. Ундан кўра кичкина оилавий дастурхон атрофида ўтиришни режалаштиринг – ортиқча мақсадсиз юришларсиз ҳамма қариндошлар бир-бирларини кўришлари учун битта уйда йиғилган афзал. Агар уй эгаси кўп сонли меҳмонларни кутиб олишга қурби етмаса, у холда қулай жойда учрашиб олинглар, мисол учун сайлгоҳда ёки маданият марказида ва Ийдни биргаликда нишонлайверинглар. Бундай тадбирга дўстларни ҳам чақирса бўлади. Шунда байрам учун бозор харажатларини ҳам ўртага ташлаб харид қилса бўлади.
Хайрия (садақа, эҳсон)
Ийд байрамида совғалар ниҳоятда муҳим, айниқса, болалар учун. Бироқ шу ерда ҳам харажатларни чегараласа бўлади. Биринчидан, совғаларни ўз қўлларимиз билан ясасак бўлади. Болалар, нусха кўчириш ва санъат, боғдорчилик ёки ошпазлик билан қизиққанлари, қўлларидан келганича бир-бирларига ва ота-оналарига совғалар қилишлари мумкин. Агар сиз совғаларни дўкондан харид қилсангиз ёки баъзи бир ота-оналарга ўхшаб фарзандларингиздан Ийдга айнан нима хоҳлашаётганларини сўрайдиган бўлсангиз, улар билан келишиб олинг: совға олиш ҳисобига бир нечта эскириб қолган нарсалардан (агар улар яхши сақланган бўлса) хайрия қилишликка ундаб кўринг. Бу улар эга бўлган совғаларни қадрига етишга ва Аллоҳ йўлида хайрия қилишлик муҳимлигини тушуниб етишларига ёрдам беради.
Муҳтож мусулмонларни излаб топинг
Маълумки, муҳтожлар ва камбағаллар манфаати учун қурбонлик келтириш Ийд-ал-Адханинг асосий қисмларидан бири ҳисобланади. Ахир байрам куни қурбонлик келтириш муҳимлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатлари билан таъкидланган. Неъматларни адолатли тақсимоти тамойилини эсда тутган ҳолда, мусулмонлар ушбу тақсимотнинг самарали йўлларини излаб топишлари лозим. Мусулмон аҳолиси асосан ўртаҳол ёки ўзига тўқ синфдан иборат бўлган баъзи бир туманларда, уларнинг кам таъминланган аҳолининг яшаш жойларидан олисда бўлганликлари сабабли, қурбонлик гўшти қониқарли даражада тақсимланмаслиги мумкин. Бу муҳим нарсани эслатади, яъни таом, айниқса, қурбонлик гўшти, исроф бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, афсус чекамиз, ахир қурбонликка келтирилган жонивор Ийд байрамидаги диний маросимларнинг асосий қисмларидан бири ҳисобланади. Анъанавий қурбонликни келтиришдан аввал, мусулмон оилаларга, яқин атрофдан ҳақиқатдан ҳам хайрия ёрдамига муҳтож бўлганларни излаб топишлик лозим бўлади. Бу ишни яшаб турган мамлакатингизда ёки хорижда амалга оширишингиз мумкин, негаки, Фаластин ёки бошқа Африка ва Осиё каби муҳтож мамлакатларда ўз хизматларини таклиф қилаётган кўпгина ташкилотлар мавжуд.
Қурбон қилишингиз мумкин бўлган нарсалар рўйхатини тузинг
Бир оила аъзолари байрам куни йиғилишиб, «қурбонлик» улар учун нима англатишини ўйлаб кўрганларида эди, жуда яхши бўларди. Ҳозирги молиявий вазият шароитида аксарият оилаларга, даромад ва йиғимлар жиҳатидан кун кечиришлари учун, анчагина қурбонликлар келтиришларига тўғри келяпти. Ислом таълимотларидан келиб чиққан ҳолда ўз харажатларини такомиллаштириш учун, чиқиндиларни чеклашга ва кам таъминланган диндошларга ёрдам беришга кетказилган вақтдан яхшироқ иш йўқ. Режа тузишлик нафақат ташқи дунёнинг кутилмаган вазиятларига тайёргарлик кўришга, балки уммат манфаати учун ҳам ўз таъсирини ўтказади. Қурбонликни пул маблағлари кўринишида келтириш мумкин, шунингдек, ўз шахсий вақтингизни қурбон қилиб, ёлланиб ишлашингиз мумкин. Даромад келтирадиган шахсий ишларингизни қурбонликка келтиришингиз мумкин ёки фондлар ёки муҳтожларга ёрдам учун ҳаракатлар ташкил қилишингиз мумкин. Ҳаттоки яхши сақланган эски, керак эмас бўлган буюмларини бериб юборишлик – бу ҳам қурбонликка киради, ваҳоланки, бунга эътиборсиз, арзимаган нарса деб амал қилмаймиз. Дунёда, бузуқ моддийчилик ва фақат ўзинигина ўйлашликка интилиш авж олган бир даврда, ўзгаларга ёрдам бериш мақсадида, Аллоҳ учун шахсий қулайликларини қурбон қилишлик бегона ва ғалати кўринади. Лекин Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Ийдни кенг нишонлашликка мусулмонларни тарғиб қилган бўлсалар ҳам, ўртамеъёр инсон бўлганлар. Шунингдек, улар Ислом тамойилларига риоя қилишлик лозимлигини таъкидлар эдилар, ҳамда байрамни кичикроқ дабдаба билан нишонлаётган мўмин ва мўминаларни эслашликка тарғиб қилардилар.
Ийд ал-Адха – Пайғамбар Иброҳим алайҳиссалом ўз фарзандлари Пайғамбар Исмоил алайҳиссаломни қурбон қилишликка рози бўлганлари каби, Аллоҳга нисбатан итоатнинг ифодаси сифатида энг яхши услубдир. Шунинг учун келаси йил давомида, Аллоҳга маҳбуб мусулмон бўлишлик учун қандай ишларни амалга оширишингиз мумкинлиги ҳақида, оддий қурбонликлар қилиш ҳақида фикрлаб кўришга вақт ажратасиз. Ана шунда Ийд ал-Адха сиз учун янада муҳим аҳамиятга эга бўлади.Манба: OnIslam