2016 йил Нобель мукофоти соҳиби бўлган Ёсинори Усуми рўза тутишнинг фойдаларини исботлаб берди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2016 йил Нобель мукофоти соҳиби бўлган Ёсинори Усуми рўза тутишнинг фойдаларини исботлаб берди

imageЁшликни узоқроқ сақлаб қолиш механизмини кашф қилган япониялик олимнинг ўзи ҳам анча ёш кўринади. У 1945 йилда таваллуд топган. Ҳужайра биологиясининг мутахассиси бўлган олим физиология ҳамда тиббиёт соҳасида Нобель мукофоти номзоди бўлди. Нобель қўмитасининг матбуот бўлими қуйидагиларни хабар қилади: «Осумининг кашфиёти бизнинг тушунчамиздаги ҳужайранинг ўз таркибини қайта ишлаши ҳақидаги қарашларимизни янги поғонага олиб чиқди. Бу кашфиёт очликка кўникма ҳамда инфекцияга қарши кураш каби бир қанча физиологик жараёнлардаги аутофагиянинг нақадар муҳим эканини тушунтириб берди. Аутофагия – бу, ҳужайранинг кераксиз қисмларини, унда йиғилиб қолган «чиқинди»ларни қайта ишловчи ҳамда уларни фойдали тарзда ишлатувчи жараёндир. Мазкур термин грекча иккита сўздан ясалган бўлиб, «ўзини-ўзи еб қўймоқ» деган маънони англатади.

Юқорида тасвирланган феноменнинг мавжудлигини олимлар ўтган асрнинг 60-йилларидаёқ аниқлаган бўлсалар-да, аммо унинг ишлаш жараёнидаги нозик нуқталарни англаб етмаганлар. 90-йилларга келиб Ёсинори Осуми бунинг уддасидан чиқди. Тажрибалари давомида эса аутофагия жараёнига жавоб берувчи генлар борлигини ҳам кашф қилди. Шундай қилиб, чорак аср ўтгач, мукофот ўз эгасини топди. Осуми Нобель мукофоти тарихида кашфиётни ягона ўзи амалга оширган 39-олим бўлди. Аутофагия тирик организмларга, хусусан, инсон организмига хос жараёндир. Унинг ёрдамида ҳужайралар яроқсиз қисмлардан, организм эса бефойда ҳужайралардан халос бўлади. image Аллоҳ таоло ҳужайраларга қайта ишлаш ҳамда ҳазм қилиш (сўриб олиш) каби ажойиб ва фойдали хусусиятни ато этган. Уларнинг ишлаш услуби бизникидан фарқли ўлароқ, автоматик тарздадир. Яъни«чиқиндилар»ни «махсус қоплар» – аутофагосомаларга жойлашади. Сўнг уларни «контейнер»лар – лизосомаларга ўтказишади. У ерда барча «чиқитлар» парчаланиб, ҳазм қилинади. Гўёки «иккинчи нав» ҳисобланмиш маҳсулотлар ҳужайраларни озиқлантириш учун ёқилғи ишлаб чиқарувига юборилади. Шунингдек, ҳужайраларни янгилаш жараёнида иштирок этадиган янги қурилиш блоклари ишлаб чиқарилади. Аутофагия натижасида ҳужайра ўзига тушган инфекция ва йиғилган заҳарли моддалардан тозаланади. Аутофагия шиддатлироқ ишлаши учун организм стресс ҳолатга тушиши лозим. Масалан: оч қолиш. Бунда ҳужайра ички ресурслари – йиғилиб қолган чиқиндилар ва касаллик қўзғатадиган бактериялардан энергия ишлаб чиқаради. Нобель мукофоти соҳиби ўз кашфиёти билан очлик, баъзан рўза тутиш организмнинг ҳақиқатан ҳам тозаланишида фойдали эканини исботлаб берди. Буни Нобель мукофоти қўмитаси тасдиқлади. Осумининг касбдошлари аутофагия организмни барвақт қаришдан сақлашини таъкидладилар. Доим соғлом ҳолда тутиб туриш учун нуқсонли оқсиллар ва ҳужайра бузилган ички элементларининг инсон танасидан чиқариб юборилиб, ўрнига янги ҳужайраларнинг ишлаб чиқилиши организмни ёшартиради, деган фикрлар эҳтимолдан холи эмас. Аутофагия жараёнининг издан чиқиши Паркинсон хасталиги, ҳаттоки қандли диабет ва саратон касалликларига олиб келиши мумкин экан. Бундай оқибатларни ҳисобга олган ҳолда, тиббиёт ходимлари аллақачон аутофагия жараёнидаги бузилишни бартараф қилиб, уни даволовчи дори-дармонлар устида ишлашяпти. ...Балки профилактика сифатида баъзан организмни соғлом стресс ҳолатига тушириб, рўза тутиш яхшироқмикин? 10 декабрь куни Стокгольмда 8 миллион швед крони (тахминан 950 минг АҚШ долларидан кўпроқ) миқдоридаги мукофот пули Ёсинори Осуми билан бирга қолган кашфиётчи-олимларга ҳам топширилади.

 Ислам и наука

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvx8NwlxARNowembed

17:17 / 01.05.2018 3065
Керакли масаллиқлар 1. 3 та тухум 2. 1 л кунгабоқар ёғи 3. 12 томчи уксус 4. туз Тайёрланиши Тухум сариғи давоми...

12:11 / 29.11.2016 8303
Шу йили март ойида Янги Зеландияда содир бўлган Крайстчерч воқеаси қурбонларининг жами 200 та қариндошлари 16 давоми...

11:21 / 19.07.2019 2505
embedhttpswww.youtube.comwatchvWYvlsVC1b2Qembed

14:57 / 13.12.2018 8268