Шуайбийят ширинлиги
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=AHD03tQOt1k[/embed]

«Шуайбийят» ширинлиги

Миллий Шом ширинликларидан

Хуш келибсиз! Бугун эътиборингизга ёнғоқли шуайбийят ширинлигини ҳавола этмоқчимиз. Бу ширинликни тайёрлашда оддий ёнғоқ ёки ерёнғоқдан фойдаланишимиз мумкин. Хусусан, мен ерёнғоқдан фойдаландим.

Хамир учун керакли масаллиқлар:

0,5 кг атрофида ун

1 стакан қатиқ

1 стакан ёғ

1 стакан сут

1 чой қошиқ разрехлитель

1 ош қошиқ ванилин

0,5 чой қошиқ туз

Ишга киришамиз. Аввал идишга сут қуямиз. Устидан ёғ, кейин қатиқни солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Кейин туз ҳамда ванилинни қўшамиз. Сўнгра оз-оздан ун билан разрехлителни солиб аралаштириб оламиз. Уннинг ярми аввал, қолгани кейин қошиқ ёрдамида аралаштирилиб, хамир қорилади. Хамир кўриб турганингиздек юмшоқ бўлиши лозим. Тайёр хамирни, янада силлиқ ҳолга келиши учун, яна бир оз ишлаймиз. Хамиримизни стреч пакетга ўраб, 3-4 соат музлатгичга солиб қўямиз. Агар вақтингиз камроқ бўлса, икки соат ҳам кифоя. Хамир тингунга қадар начинкасини тайёрлаб оламиз. Бунинг учун майдаланган ёнғоқ ёки бодомга 2 ош қошиқ шакар ва озроқ атиргул сувини қўшиб аралаштирамиз. Биз бу ерда ерёнғоқдан фойдаландик.

Энди хамирни олиб уни 20 дона кичик зувалачаларга бўлиб чиқамиз. Мана шундай. Тайёр зувалачаларни крахмаллаб жува ёрдамида ўртача катталикда ёямиз.  Ёйилган хамирнинг устидан крахмал сепиб, устига иккинчи хамирни ёпамиз. Шундай қилиб ҳар бир хамир орасига крахмал сепиб, устма-уст тахлаб чиқамиз. Барча зувалачаларни ёйиб бўлгач, стол устига яна крахмал сепамиз. Бу хамир осонгина ёйилишида ёрдам беради. Хамирни қўлимиз ёрдамизда бир оз текислаб ёйиб, сўнг жўва ёрдамида юпқа қилиб ёямиз. Хамир мана шундай ҳажмга келиши керак. Сўнг хамирни мана бундай қилиб ўраймиз. Ўраб бўлгач, тахминан, бир см қалинликда майда бўлакларга кесиб чиқамиз. Начинкамизни бўлакчалар сонига қараб тақсимлаймиз. Ҳар бир бўлакни алоҳида кичик ҳажмда ёйиб, ичига начинка солиб тугамиз. Крахмалланган хамир бўлганлиги учун атрофларини яхшилаб босиб тугиш лозим, акс ҳолда очилиб кетиши мумкин. Мана бундай кўринишда бўлади. Энди ёғланган листга териб, устидан эритилган сариёғ ёки «Баҳор» ёғини суриб чиқамиз. Қизиган духовкага қўйиб, ўрта оловда, тахминан, 40-50  дақиқа мобайнида усти қизғиш тилларангга киргунча пиширамиз. Пишириш жараёнида ҳар 10 дақиқада духовкани очиб, ширинликларни эриган сарёғ билан ёғлаб туриш лозим. Бу иш хамирни варақ-варақ ҳолда пишишини таъминлайди. Пишган ширинлик иссиқлигида устидан тайёр қиёмни қуямиз. Қиёмни яхшилаб шимгандан сўнг алоҳида ликобчага солишимиз мумкин. «Шуайбийят» сизларга манзур бўлди, деган умиддамиз.

Эътиборингиз учун ташаккур!

muslimaat.uz

 
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойи кириши биланоқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2018 йил учун закот, фитр ва давоми...

15:50 / 17.05.2018 3578
Гўзал қайин дарахти ҳар қандай интерьерга мос келади. Унинг ажойиб нозик шохлари кўзни қувонтиради. Бунинг давоми...

19:03 / 11.11.2016 5220
«The Herald» газетасининг интернетсайти машҳур футболчи, Асли Того мамлакатида туғилган, ҳозирда «Тоттенхэм» давоми...

17:30 / 12.02.2017 5265
Учинчи Бошқа ҳукмлар Шахсий саҳифа профиль маълумотларида ёшини ёлғон равишда ёзишнинг ҳукми Бу ҳам давоми...

21:00 / 11.09.2019 3539