Опоқдадам – энг улуғ устозим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Башариятга пайғамбарларини мураббий ва муаллим қилиб юборган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Инсонларнинг энг афзал мураббийси ва муаллими бўлмиш саййидимиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломларимиз бўлсин!

Мана, устозлар байрамига саноқли соатлар қолди…
Ўша вақт етиб келганида, ўқувчи, шогирд, талабалардан бирин-кетин табриклар кела бошлайди. Улардан кимдир илмий сабоқ олган, к

Опоқдадам – энг улуг устозим

Башариятга пайғамбарларини мураббий ва муаллим қилиб юборган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин! Инсонларнинг энг афзал мураббийси ва муаллими бўлмиш саййидимиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломларимиз бўлсин!

Мана, устозлар байрамига саноқли соатлар қолди…

Ўша вақт етиб келганида, ўқувчи, шогирд, талабалардан бирин-кетин табриклар кела бошлайди. Улардан кимдир илмий сабоқ олган, кимдир фақатгина ҳаётий сабоқ олган. Кимдир шунчаки илм ҳурматидан “Устоз”, дейди. Менга нисбатан ишлатиладиган атамалар кўп. Лекин шубҳасиз, энг ёқимлиси мана шу сўздир. Айниқса, шу кунларда эркагу аёл, ёшу қаридан кўп эшитяпман.

Улардан баъзилари мени йилда бир марта эсласа, баъзилари мана шу кунда ёдга олишади. Ундан кўпроқ ёки ҳар куни эслайдиганлари ҳам бордир. Балки унутиб юборганлари ҳам топилар.

Аммо мен устозларимни тез-тез эслайман. Уларни ёдга олиш учун маълум бир кунни, маълум бир муносабатни кутиб ўтирмайман. Улар ҳамиша хотирамда. Уларга бўлган муҳаббатим қалбимнинг тўридан жой олган. Уларнинг ҳаққига доимо дуодаман. Устозларимдан ўтиб кетганлари бор, ҳали яшаётганлари ҳам бор. Кўрганларим, кўрмаганларим, яқинлари, узоқлари, илмий сабоқ берганлари, ҳаётий сабоқ берганлари бор.

Агар мен устозларим ҳақида бирма-бир гапириб бермоқчи бўлсам ва уларнинг рўйхатини тузсам, унинг биринчисида опоқдадам турадилар. Ҳа, у киши – отамнинг отаси Муҳаммад Юсуф ҳожидада! Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин.

Бу мўътабар инсон оила аъзоларининг барчасига - ўғиллари, келинлари, қизлари, куёвлари, набираларининг ҳаммасига ўзлари сабоқ берганлар. Лекин мен у киши билан китоб-дафтар устида жам бўлмаганман. Шундай бўлса ҳам, мен у кишини энг улуғ устозим деб биламан. Чунки опоқдадам кечирган умр йуллари мен учун энг катта сабоқдир. Нафақат мен, балки кўпчилик учун худди шундай.

Ҳаётда шундай лаҳзалар бўладики, бутун умрга татийди. Ушбу буюк инсон менга ана шундай лаҳзаларни инъом этган кишидир. Биз опоқдадамдан бир умр узоқда яшадик. Аввалига у киши Андижонда, биз эса Тошкентда бўлдик. Йилда икки-уч мартагина кўришар эдик. Кейинроқ узоқ йиллар ватандан йироқда бўлдик. Қайтганимизда яна ўшандоқ, биз бу ёқда – у киши у ёқда.

Шундай бўлса-да, мен опоқдадам ҳақида гўзал хотираларга эгаман. Улар орасида энг эътиборлиси, опоқдадамнинг ҳеч қачон бекорчи бўлганларини, дам олиб ётиш у ёқда турсин, ҳордиқ чиқариб ўтирганларини ҳам кўрмаганман. Беҳуда гап айтганларини ҳам эшитган эмасман. Доим шошиб турардилар.

Одамларга муомалалари жуда чиройли ва латиф бўлган. Меҳмонларни ниҳоятда икром қилар эдилар. Етти ёшдан етмиш яшаргача - барчага қўлларини кўксиларига қўйиб таъзим қилар эдилар. Уйларига келганларни ҳечам қуруқ қайтармасдилар.

Фақат Аллоҳ учун ғазаб қилар эдилар. Ким шариатга қарши иш қилса, қаттиқ гапирар, керак бўлса, олдиларига солиб қувиб солар эдилар. Ғамлари дин хизмати эди. Масжидга шошилар, никоҳ ўқир, чақалоқларга азон айтар, одамлар орасини ислоҳ қилар, уларга насиҳатлар қилишдан чарчамасдилар. Хайр-эҳсонлари беҳисоб эди. Серйиғи эдилар. Дуолари йиғисиз бўлмасди. Намозхон бўлганлари ҳаммага маълум.

У киши жуда содда ва камтар яшаганлар. Хоналари доим бир хилда эди. Йиллар оша таъмирланмасди. Хонанинг бурчагида ашёлари, яъни кийим-кечаклари ва китоблари турар, сал берироқда ётар ўринлари, яна берироқда намоз ўқир эдилар. Таҳорат оладиган ерлари ҳам ўша жойга яқин эди. У

Мен эса ҳижолат бўлиб: “Раҳмат, опоқдада, қўяверинг, ўзимда пул бор”, дебман. “Мен биламан ўзингизда пул борлигини”, деб уч марта айтдилар. Кетидан: “Меники бошқа”, деб яна уч марта такрорладилар. Ер ёрилмади, ерга кириб кетмадим. Ўша-ўша нафақат ёши улуғ одам, балки ҳар бир ҳадя тақдим қилган одамнинг ҳадясини қайтармай, дарров хурсандлик билан қабул қиладиган бўлдим. Бу менга унутилмас дарс бўлди.

Ҳа, у киши суннатга мувофиқ бир гапни уч мартадан такрорлар эдилар. Таҳоратни жуда чиройли ва мукаммал адо этардилар. Мен ёнларига бориб олиб, завқ билан томоша қилар эдим. У кишининг қалблари таҳорат пайтида Аллоҳ билан машғул бўлганлиги учун мени пайқамасдилар ҳатто.

Бемор бўлсалар, ҳеч нолимас, ҳол сўраганларга: “Алҳамдулиллаҳ, мен яхшиман”, дер эдилар, холос. “Ўлим бир нафас олиб-чиқаришчалик гап, нафас чиқарасану, қайта олмайсан”, дея ўлимга таъриф берар эдилар. У киши: “Сўнгги нафасим масжидда бўлса, саждада турган ҳолимда жон берсам”, дер эканлар. Ҳаётларининг ниҳояси ўзлари таъриф қилганларидек, ўзлари орзу қилганларидек бўлди.

Қирқ беш йил ўзлари хизмат қилган масжидда, жума куни жума хутбасини қилаётиб, осонгина жон таслим қилдилар. Охирги айтган сўзлари: “Пок инсон жаннатга киради”, бўлди. Масжидга боришдан аввал уйдагиларга айтган охирги сўзлари: “Одамлар кутиб қолди”, бўлган экан. Шундай деб, шошиб чиқиб кетган эканлар.

Вафотларининг хабари бизга етиб келганида, тезда йўлга тушдик. Ҳамма бир аҳволда. Йигирма тўрт ёшга кириб, шу пайтгача ўлим кўрмаган эдим. Ўлим бўлган хонадонга бормаган эдим. Кимдир вафот этса, бунинг хабарини узоқдан эшитган эдим, холос. Йўл бўйи йиғидан ўзимни босолмадим. Ҳозир борсак, тўполон, йиғи-сиғи бўлса керак, деб тасаввур қилгандим. Булоқбошига хуфтондан кейин кириб бордик. Одам кўп бўлишига қарамай, сукунат ҳукм сурар, қўни-қўшнилар, бутун маҳалла аҳли деворларни оқлашар, кўчаларни супуриб, тозалашар эди.

Аёллар дарвозасидан киришим билан кўзим у кишининг ҳужралари томонга тушди. Ўша тараф жуда ёришиб кетганди. Бизга киришга изн берилганида, аёллар тарафга тўсиқ қилиб тортилган пардани очишим билан худди Ҳарам масжидида эсадиган каби ажиб шаббода келиб, юзимга урилганидан сесканиб кетдим. Бурнимга Ҳарам масжидининг бўйи келди. Ё Аллоҳ, ҳужрадан шундай нур таралар эдики…. Бир зумда қалбимни тўлдириб турган қайғу-ғамдан асар хам қолмади, ўрнини орзу-умид эгаллади. Беихтиёр “Ё Аллоҳ, менга ҳам шундай ўлимни насиб этгин!” дедим.

Энг кўп айтадиган гаплари: “Вақт кутиб турмайди” эди. Бу гапни айтиш билан бирга, ўзлар хам унга амал қилар эдилар. Баъзида эринчоқлик ёки бепарволик бўлса, шу гапларини эслайман ва дарров ўзимга келаман.

Ўзининг муборак умри, кучли тақвоси, сўфийлиги билан барчага ибрат бўлган бу улуғ инсоннинг ҳаётини қоғозга тушириш кераклиги анчадан бери ўйимда бор. Бу буюк инсон ҳар бир кишига устоз бўлишга муносиблигида ҳеч шубҳа йўқ. Ҳаттоки хотирлашнинг ўзидаёқ салобат ҳис қилади киши. Ёдга олинар эканлар, дарров инсофга келинади.

Бу улуғ устоз ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Устозлар куни муносабати билан ўша гапларнинг бир парчасинигина сизларга илиндим, холос.

Ушбу мақолани ёзишимдан аввал тушимга кирибдилар… Булоқбоши, бомдод пайти эмиш. Бутун хонадон аҳлини намозга чорлаяптилар. Менга: “Мана сув, таҳорат қилиб олинг”, деб сувни кўрсатяптилар. Таҳорат, намоздан кейин менга: “Шошилмайсизми, қизим?” дедилар. Нега бундай деганларини тушундим.

“Эй Роббимиз, мени, ота-онамни, устозларимни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган кунингда мағфират айлагин”.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Ўн битта ой ичра султон  cор бўлиб кел, Рамазон, Расулуллоҳ умматига ёр бўлиб кел, Рамазон Жоним тўшай давоми...

19:49 / 26.05.2017 4022
Шайтон эшиклари БИРИНЧИ ЭШИК қўполлик ва жоҳиллик Бу шайтоннинг улкан эшикларидандир. Биз шайтоннинг давоми...

10:46 / 01.12.2016 3185
Савол Ҳовуз ёки сув турадиган идишга калтакесак тушиб қолса, сув нажосат бўладими Жавоб Калтакесакда ҳаром давоми...

20:21 / 17.02.2017 4867
Россия Федерал Миграция Хизмати ФМС бошлиғи Константин Ромадановский Россияга ишлашга келаётган мусулмон давоми...

22:00 / 10.07.2017 2927