Гўдак йиғиси истиғфордир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Онанинг тўлғоқ пайтида фаришталар сўраркан: «Ё Робби, гўдак ўлик туғилсинми, тирик туғилсинми?» Шунда Аллоҳ, тирик туғилсин, дер экан. Фаришталар яна сўраркан: «Ё Робби, фарзанд ўғил туғилсинми, ё қиз?» Аллоҳ ниятига қараб дер экан! Фарзанд туғилишидан олдин «Ё Робби, мени ким парваришлайди?» деб сўраркан. Шунда Аллоҳ «Фаришта сенинг ёнингда бўлади, у сенинг онанг бўлади», дер экан.

Фарзанд туғилганидан кейин бир ой « Лаа илаҳа иллаллоҳ», деб йиғларкан, иккинчи ой «Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб йиғларкан. Учинчи ой «Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадур Расулуллоҳ», деб йиғлар экан. Ва гўдак Тангридан «Ота-онамнинг гуноҳларини кечир», деб йиғларкан. Фарзанд йиғлаганда «Ўчир» деб бўлмайди, сабаби ота-онасининг гуноҳларини авф этишини Аллоҳдан ёлвориб сўрар экан!!!
Мавзуга оид мақолалар
Эҳтимол, бугунги кун муборак Рамазон ойининг охирги кунидир. Ҳар йили ушбу муборак ойнинг охирига етиб давоми...

11:02 / 10.02.2017 5691
Хозирда Пойтахт бизнес маркази Қизилқум мажлислар залида Глобал тармоқда диниймаърифий мавзуларни давоми...

12:38 / 29.05.2018 3280
Учинчи боб Болаларнинг у кишига бўлган муҳаббатларидан намуналар Шундайин ҳам Сизни яхши кўрадики, давоми...

03:36 / 26.11.2016 5671
Талаби илмга тўсиқ бўладиган омиллардан яна бири илмга амал қилмасликдир. Илмга амал қилмаслик илмнинг давоми...

16:42 / 14.03.2017 5949