«ҲУББУН НАБИЙ» (3)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Учинчи боб

Болаларнинг у кишига бўлган муҳаббатларидан намуналар

Шундайин ҳам Сизни яхши кўрадики, изингиздан боради,

эй Аллоҳнинг Расули

Шундай қилиб, эй болаларим, Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг муҳаббатлари ёш болаларнинг қалбларини тўлдирди. Нима учун ҳам бундай бўлмасин. Ахир у Зотнинг ҳаётлари улар билан бирга кечган, улар ҳам Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни оталаридан, ўзларидан, яқинларидан ва қариндошларидан кўпроқ яхши кўрадиган бўлганлар. Болалардан баъзилари дўстлари билан ўйнашнинг ўрнига у киши билан ўтиришни афзал кўрарди.

Энди эса, эй суюклиларим, қуйидаги қиссаларда у ,от билан яшаган болалар уларни қандай яхши кўрганлари, у киши билан яшамай, балки улар ҳақида эшитиб, уларни севиб, «Қани энди, улар билан бирга яшаганимда», деб орзу қилган болалар қандай яхши кўрганлари ҳақида тинглаймиз.

Фақат Сиз, эй Аллоҳнинг Расули

Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ ва Муоввиз ибн Афро Исломга кириб, Аллоҳга иймон келтириб, Набий (алайҳиссалом)ни яхши кўрган болалардан.

Кунларнинг бирида икки болакай Абу Жаҳл исмли киши Набий (алайҳиссалом)ни ҳақоратлаётганини эшитадилар ва кофирларни Аллоҳнинг ҳабибини ҳақоратлаётганига тоқат қилолмайдилар. Нима қилиш керак? Болакайлар ўша кишини ер юзида Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)га озор бериб яшашига қўйиб қўймасликка қасам ичадилар. Улар икки бор шундай қасам ичишди. Лекин қандай қилиб қасамни амалга ошириш мумкин?

Бадр ғазоти келди. Ҳалиги икки болақайлар бу ғазотда Абу Жаҳл қатнашиб, тез орада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан уришиш учун келишини билдилар. У Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни ҳақоратлаш билан кифояланибгина қолмасдан, балки Мадинагача таъқиб қилиб келди. Унинг биринчи мақсади Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни ўлдириш, у Зотга қарши уришиш ва арабларнинг орасида шарманда қилиш эди. Шунинг учун икки болакай урушга чиқишга қарор қилдилар. Лекин улар ҳали кичкиналар-ку?

Болалар қиличларини кўтарганларича борадилар ва қарасалар, Абдураҳмон ибн Авф сафларни тартибга солаётган экан. Шунда ўзлари танимаганлари учун Абу Жаҳл ҳақида ундан сўрайдилар. Абдураҳмон ибн Авф ҳам улардан: «У билан нима ишларинг бор, Абу Жаҳлдан нима истайсизлар?» деб сўраqди. Сўнгра у иккисидан ортларига қайтиб кетишларини талаб қилfди.

Лекин улар Абу Жаҳлнинг Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни ҳақоратлаганини эшитганларини ва улар уни ер юзида яшашга қўйиб қўймасликларини тушунтирfдилар. Шундан сўнг жанг майдонида Абдураҳмон ибн Авф уларга Абу Жаҳлни кўрсатиб беради. Сўнгра улар қиличлари билан унинг олдига бориб, уни ер тишлатиб, ўлдирадилар. Сўнгра иккалалари Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларига шошганларича келадилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Қай бирингиз уни ўлдирдингиз?» деб сўрайдилар. Уларнинг ҳар бири:«Мен ўлдирдим»,«Мен ўлдирдим» дейишади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):«Қиличларингизни артиб ташламадингларми?» деб сўрайдилар. Улар: «Йўқ», деб жавоб қиладилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларнинг қиличларига разм соладилар ва «Иккингиз уни ўлдирибсизлар», дейдилар.

Бу икки болакай Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг таҳқирланишларига рози бўлолмадилар. Ҳа, фақатгина Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам).

Агар кимдир Пайғамбарингни ҳақоратлаётганини билиб қолсанг, нима қиласан? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни қутқаришда сен ҳам иштирок этадиган бошқа бир ечимларни қидириб топишга уриниб кўргин.

Муоз ва Муоввизнинг Абу Жаҳлга нисбатан қилган ишлари нимага далолат қилади...

Сизнинг хоҳишингиз биз учун амр, эй Аллоҳнинг Расули

Бу Зайд ибн Собит Қуръондан(Ҳижратдан илгари нозил бўлган узун ва қисқа суралардан) ўн еттита сурани ёд олиб, уларни ўрганган етти яшар болакай эди. Ҳали Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинага ҳижрат қилмаган эдилар. У Зот Мадинага ҳижрат қилганларида ҳузурларига Зайдни келтиришади. Ўша пайтда ёши ўн бирда эди.

Улар:« Мана бу бола, эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), Сизга нозил бўлган суралардан ўн еттитасини ёд олган Зайд, дейдилар. Уни эшитиб кўрган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ажабланадилар.Қандай ҳам ажабланмасинлар. Ахир у шижоатли бўлиб, ўзининг қироатини, овозининг яхшилигини ҳамда Қуръонни фасоҳатли тил билан ўқишини Расулуллоҳга намойиш қилишдан ҳаяжонга тушмади. Қандоқ ҳам тортинсин ёки ҳаяжонлансин. Ахир у Аллоҳнинг ҳақ каломини ўқияпти ва бунинг учун у Аллоҳдан буюк мукофот оладику!.

Набий (алайҳиссалом) унинг ҳифзининг бенуқсонлиги ва қироатдаги маҳоратига қойил қолдилар. Унда илм севгиси, ғайрат ва жиддийликни кўрдилар. Кунлар ўтарди. Бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Зайдга: «Эй Зайд, Мен учун яҳудийларнинг ёзувларини ўргангин. Улар тарафдан менга мактублар келяпти. Мен бу мактублар борасида уларга ишона олмайман», дедилар. Яъни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинага келган пайтларида у ерда яҳудийларнинг бир неча жамоалари яшарди. Ҳечқиси йўқ, улар тинч-омон яшасинлар, бироқ, барибир, ҳар биримиз бошқамизнинг ҳаққини муҳофаза қилиши учун ўртамизда аҳдларнинг мавжуд бўлиши даркор.

Мусулмонлар яхудийлар билан битта шаҳарда яшаб, ҳеч бирлари бошқа бировга зиён етказмас эдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уларга мактублар жўнатар ва улар ҳам Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)га мактублар ва аҳдномалар жўнатардилар. Бироқ уларнинг мактублари ўзларининг тилларида, яъни ибронийда бўларди. Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг тиллари эса араб тили бўлиб, яҳудийларнинг тилини билмасдилар. Шунинг учун уларнинг макр ва ёмонликлирдан, хатга бирор нарсани ёзиб, тилда бошқача қилиб тушунтириб беришлари ва бу нарсада мусулмонлар учун ёмонлик бўлишидан хадиксирардилар. У Зот мусулмонлардан бири яҳудийлик тилини ўрганишини истадилар. Лекин ким уни ўрганади? Бу шижоатли, зийрак йигит Зайд бўлақолсин. Лекин у хали жуда ёш-ку. Йўқ, дарҳақиқат, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) унда илмга бўлган муҳаббат ва буюк қудратни кўрдилар. Бунинг устига у ўткир фаҳмли ва закий бола эди.

Лекин айтгин-чи, Зайд нима қилади деб ўйлайсан?

У Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг, буйруқларини амалга оширармикин? Ёки бу нарса дўстларим билан ўйнашдан тўсади, деб ўйлармикан?  Зайд ишга ғайрат билан киришди.

Тез орада унинг бу меҳнати ҳар сафар яҳудийлардан элчилар келганида Набий (алайҳиссалом) билан бирга ўтирадиган қилди..

Агарда сен Зайднинг ўрнида бўлганингда ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) буни сендан талаб қилганларида нима қилардинг?

Албатта, Зайд Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни яхши кўради ва у Зотнинг истаклари унинг учун итоат қилиш керак бўлган амрдир.

Зайд иброний тилни ўрганишда жидду жаҳд қилди. Ярим ой ўтар-ўтмас у тилни ўрганиб олди ва Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)га келадиган яҳудийлар мактубларини таржима қилиб, Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг яҳудийларга юборадиган номаларини ёзиб берадиган бўлди.

Зайднинг ҳолатини тасаввур қилиб кўргин-чи: у Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ёнларида ўтирибди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) эса бирор муаммо борасида яҳудийлар билан нима тўхтамга келиш кераклиги ҳақида саҳобаларга маслаҳат солмоқдалар. Саҳобалар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га маслаҳат берар, ва ул Зот эса:«Эй Зайд, бундай, бундай, деб ёзгин», дердилар. Зайднинг Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бўлган муҳаббати қандай эди? Ҳаттоки у Зот Зайддаги серҳаракатликни кўриб унга:« Эй Зайд, Сурёний тилини ҳам биласанми?» дедилар. (У ўша асрда бор бўлган тил эди). Зайд уларга жавобан:« Уни ўрганаман, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Зайд кетиб Сурёний тилини бир ойдан оз муддатда ўрганиб келади.

Зайднинг кўзга кўринган қобилияти, илмга бўлган муҳаббати ва заковати учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни Қуръондан нозил бўлган оятларни ёзиш учун танладилар. Шунинг учун Зайд Набий (алайҳиссалом)нинг замонларида ваҳийни ёзарди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг вафотларидан сўнг эса кўп сонли саҳобалар билан мусҳафни жам қилишда масъул бўлди.

Зайд ибн Собит, айтади:« Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга бюурган эдилар ҳамки, мен яҳуд ёзувини ўргандим. У киши менга:«Аллоҳга қасамки, мен нома ёзишда яҳудларга ишонмайман, дедилар. Мен уни ўрганишга киришдим. Ярим ой ўтар-ўтмас, мен у тилни тўла билиб олдим. Агар улар нома ёздирсалар, мен уларга ёзиб берардим ва агарда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га нома келса, мен уларга ўқиб берардим. (Абу Довуднинг сунанлари, илм китоби, ҳасан, саҳиҳ ҳадис).

Дунё ва охират дўстлиги

У ёш болакай Абу Мусъаб, Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) яхши кўрадиган бола. У Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) улфат ва дўст бўлмаган барча саодат ноқис бўлишини билди. Ҳаттоки болакай ўзини жаннатда тасаввур қилар ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)ни у ерда кўра олмаслигидан қўрқарди.

Абу Мусъаб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга мен учун дуо қилинг, У мени жаннатда Сиз билан бирга қилсин», деди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Буни сенга ким ўргатди?» дедилар. Мен эса:«Ҳеч ким», деб жавоб қилдим.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам):«Шундай дуо қиламан», деб айтдилар ва мен жўнаб кетаётганимда у Зот мени чақирдилар ва:« Ўзинг ҳаққингда саждани кўпайтириш билан менга ёрдам қилгин», дедилар.[1]

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг: «Ким сенга буни ўргатди?» деган саволлари, яъни бу бола кичкина бўлиб, бундай сўзни қаердан топиб айтаяпти? Лекин кўринишидан Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бўлган муҳаббат боланинг қалбидан макон опиб, унинг қалбини тўлдиргани маълум бўлмоқда. У саодатни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)сиз тасаввур эта олмаяпти.

Сизлар-чи, эй суюклиларим. Жаннатда у киши билан дўст бўлишни орзу қиляпсизларми? Сиз ўзингизнинг қасрингизни у кишининг қасрлари билан ёнма-ён бўлишини орзу қиляпсизми? Сиз у кишини зиёрат қилишни ва у киши ҳам сизни зиёрат қилишларини ва у кишини чақиришингизни ва у киши ҳам сизни чақиришларини орзу қилмоқдамисиз?

Ундай бўлса болакайга васият қилинган нарсаларни сиз ҳам қилинг. Аллоҳ азза ва жаллага кўпроқ сажда қилиб, намозда бардавом бўлинг!

[1] Бу ҳадисни Бухорий сунанларида ривоят қилганлар, ровийлари саҳиҳ.

Мавзуга оид мақолалар
       Шарқда «Абулмаоний»  маънолар отаси номи билан машҳур бўлган олим, адиб, мутафаккир Мирзо Бедил давоми...

21:07 / 27.02.2017 6188
Никоҳ орқали иффатини сақлашга ҳаракат қилаётган, аммо бунга эриша олмаётган кишига ёрдам қўлини чўзиш ҳар давоми...

22:37 / 22.08.2023 2488
Muslimaat.uz ҳақида httpswww.youtube.comwatchvLoHWqotEQUampfeatureyoutu.be

03:22 / 24.10.2017 3331
Ва таъкидки, Биз сизларни синаймиз Йигит йўлдаги ҳайвонни мағлуб қилиб, бунинг хабари одамларнинг оғзига давоми...

08:39 / 26.01.2017 3529