Сизни тинглаган, ишонч билдирган кишини алдаш хиёнатдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизни тинглаган, ишонч билдирган кишини алдаш хиёнатдир


Ёлғончилик жуда ёмон хулқ, у инсонни дўст¬ларидан узоқлаштиради. Ислом динида истисноли ўринлардан бошқа пайтда ёлғон гапиришга мутлақо рухсат берилмаган. Пайғамбаримиз  алайҳиссалом  одамларни кулдириш мақсадида ёлғон гапиришдан ҳам қайтарганлар: “Гапириб қавмни кулдириш учун ёлғон гапирадиган кимсага ҳалокат бўлсин, ҳалокат бўлсин, ҳалокат бўлсин...” (Имом Абу Довуд, Термизий, Насоий ривояти). Бошқа бир ҳадисларида: “Банда ростгўй бўлса ҳам, мазах ва жанжалда ҳам ёлғонни тарк қилмагунича комил мўмин бўлолмайди”, деганлар (Имом Аҳмад, Табароний).

Абдурраҳмон ибн Абу Лайлодан ривоят қилинади. Саҳобалар бизга гапириб беришди: “Улар Набий  билан йўлга чиққанларида, йўлда бир киши ухлаб қолди. Бошқалар ухлаб қолган кишининг арқонини (ҳазиллашиб) олиб қўйишганида, у қўрқиб кетди. Шунда Расулулллоҳ алайҳиссалом: “Мусулмонга мусулмонни қўрқитиш ҳалол эмас”, дедилар” (Имом Абу Довуд).

Абдуллоҳ ибн Соиб ибн Язиддан ривоят килади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ҳеч бирингиз биродарининг буюмини ҳазиллашиб ҳам, чиндан ҳам олиб қўймасин”, деганлар (Имом Термизий ривояти).


Кўпинча ҳазиллар, ёлғонлар сабабли кўнгил¬хиралик юз бериб, ҳатто оилалар ўртасига совуқ-чилик тушиши мумкин. Бундай иллатлардан йироқ бўлайлик.


Қудратуллоҳ Сиддиқметов,

Кўкалдош мадрасаси мударриси

t.me/muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
КИЧКИНА БОЛАЧАНИ ЕЛКАГА КЎТАРИШ Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

19:24 / 14.10.2016 11752
Қайин она анчадан бери бемор ётарди. Келинлари уни оқ ювиб, оқ тарашар, айниқса, ўртанча келини бошқача эди. давоми...

21:00 / 16.10.2019 5063
embedhttpswww.youtube.comwatchvgptYXC7GQxAfeatureyoutu.beembed

13:08 / 17.04.2018 4967
 Мактаб ўқувчиси муслима қиздан Техас штати округларидан бирининг таълим муассасаси ва мактаб давоми...

19:42 / 03.03.2017 6119