ДУО ОЛГАН КЕЛИНЧАК
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қайин она анчадан бери бемор ётарди. Келинлари уни оқ ювиб, оқ тарашар, айниқса, ўртанча келини бошқача эди. Олдида узоқ қолиб кетар, кўнгли нима тусаётганини уқиб, дарровда оғзига тутар эди. Унинг барча хатти-ҳаракатлари самимий, дил-дилдан эди. Дардни қайнонаси билан бирга тортаётгандек эзиларди. “Тавба, мен бор-йўғи қайнонаман-ку, вақти келса ўзингни қизингга малол кеб қоласан, бу барака топкур жонини беришга тайёр-а, шунақасиям бўларкан-да, илоҳо, ўғлим билан қўша қарисин, мендан қайтмаса Худодан қайтсин”, деб дуо қиларди қайнона.

“Худодан қайтсин” деди-ю ўйланиб қолди. Ахир ўзиям кўзини очиқлигида саломга яраша алик дегандек... Бунинг савоби янаям улуғ-ку. Кўнглига бир ўй келиб “шундай қиламан”, деб аҳд қилди. Аммо иккиланиб қолди. Узатилган тўнғич қизини кута бошлади. Қизиям катта рўзғорга бека, ўзидан ортолмайди, келсаям кетақолай деб кўзлари жавдираб туради. Ниҳоят она, қиз, келин учовлари жам бўлиб қолишди.

‒ Қизим, ‒ деди она.

    ‒ Лаббай, ойижон.

‒ Мановини сенга бераман девдима, ‒ дея бармоғидан тушиб кетай деб турган узукка ишора қилди она.

‒ Ҳа, шундай деган эдингиз, ‒ дея қиз онанинг пинжига тиқилди.

‒ Шу десанг... фикримни ўзгартирмоқчиман.

 ‒Буни ҳам синглимга бермоқчимисиз, у шундоғам кўп нарсангизни шилволдику.

‒ Йўқ, манови келинимга бермоқчиман.

‒ Ҳа, бунгами, бу келинингизга гап йўқ, биламиз, сиззи ўз онасиданам яхши кўради. Лекин узукни менга беринг-у, уни дуо қилаверинг, ‒ деб кулди қиз.

 Она “ярқ” этиб келинига каради. Келини нимагадир хурсанд эди.

  ‒ Ҳа, хурсандсан, хафа бўлиш ўрнига?

  ‒ Хурсандман, ойижон, жудаям хурсандман... ‒ дея онанинг оёқларини уқалашга тушди келин, ‒ узукни опамга беринг-да, мени дуо қиловринг... Олтин олма дуо ол, дейишган.

Бу дунёга ҳеч ким устун бўлмаган. Сал кунда она ҳам оламдан ўтиб кетди. Ўғил-қизлар ўз тирикчилиги билан ўзи бўлиб кетди. Дуо олган келинимиз эр-хотин қўш ҳўкиз дегандек чала ётган ҳовлини битириб, қариндошларни уй тўйига айтишди. Опа бўлмиш укасининг данғиллама ҳовлисига кириб, оғзи ланг очилиб қолди.

‒Ўҳ-ҳў-ў-ў... буюрсин, буюрсин, ‒ деди укаси билан келинига караб, ‒ бизларни ярим йўлда қолдириб кетибсизлар-ку, эт-бетдан хазина топиб олдиларингми, дейман?

 Келин шоду ҳуррамлик билан деди:

 ‒ Эсингиздами опа, ойимларга мени кўрсатиб, буни дуо қиловринг, деганингиз, бу ўша дуоларнинг шарофатидан, опажон...

Эркин Маликнинг “Дуо олган келинчак” китобидан

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchtimecontinue2vrlGLcUeFmI4embed

13:08 / 15.11.2016 3652
Fийбатнинг луғатдаги маъноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир. Уламолар ғийбатни қуйидагича давоми...

13:17 / 10.11.2016 7580
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қачон Рамазон келса, давоми...

14:43 / 02.05.2019 4354
Американинг ЛосАнжелес шаҳрида «Мусулмонларнинг айбсизлиги» номли жанжалли фильм продюсери Накула давоми...

11:12 / 02.12.2016 2845