Рамазон фазилатлари 9-10 ҳадислар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

9

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «إِذَا كَانَ شَهْرُ رَمَضَانَ صُفِّدَتِ الشَّيَاطِينُ، وَمَرَدَةُ الْجِنِّ، وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ، فَلَمْ يُفْتَحْ مِنْهَا بَابٌ، وَفُتِّحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ، فَلَمْ يُغْلَقْ مِنْهَا بَابٌ، وَيُنَادِي مُنَادٍ: يَا بَاغِيَ الْخَيْرِ أَقْبِلْ، وَيَا بَاغِيَ الشَّرِّ أَقْصِرْ، وَللَّهِ عُتَقَاءُ مِنَ النَّارِ فِي كُلِّ لَيْلَةٍ».

حسن.

Тўққизинчи ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Рамазон ойи бўлса, шайтонлар ва бебош жинлар  занжирбанд қилинади, дўзахнинг эшиклари ёпилади, улардан бирорта эшик очилмайди, жаннат эшиклари очилади, улардан бирорта эшик ёпилмайди ва бир жарчи: «Эй яхшиликни истаб юрган, кел! Эй ёмонликни истаб юрган, қисқартир», дея жар солади. Ҳар кеча Аллоҳнинг «дўзах озод»лари бўлади».

Ҳасан ҳадис.

«Дўзах озод»лар деганда дўзахга ҳукм қилинганларнинг ундан озод бўлганлари тушунилади.

 

10

عَنْ أَبِي قِلابَةَ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «قَدْ جَاءَكُمْ شَهْرُ رَمَضَانَ افْتَرَضَ اللَّهُ عَلَيْكُمْ صِيَامَهُ، تُفَتَّحُ فِيهِ أَبْوَابُ السَّمَاءِ، وَتُغَلُّ فِيهِ الشَّيَاطِينُ، وَتُغَلَّقُ فِيهِ أَبْوَابُ الْجَحِيمِ، وَفِيهِ لَيْلَةٌ خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ شَهْرٍ».

حسن.

Ўнинчи ҳадис

Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

«Сизларга Рамазон ойи келиб бўлди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда осмон эшиклари очилади. Унда шайтонлар кишанланади. Унда дўзах эшиклари ёпилади. Унда минг ойдан яхши бир кеча бордир».

Ҳасан ҳадис.

Мавзуга оид мақолалар
Эй бисоти кўнгил, бойлиги муҳаббат бўлганЭй борлиғи Ишқдан бино.Эй кўзёшларида пайғамбар севгисини давоми...

06:25 / 01.01.2023 4304
Жек Бастон 1970 йилнинг 31 августида Калифорниянинг Окланд шаҳрида туғилган. У дастлабки таълимни Окланддаги давоми...

16:34 / 23.12.2016 4421
embedhttpsyoutu.beMk35RjH6nmEembed

17:49 / 10.03.2018 4672
Янги топилган ХV асрга тааллуқли бўлган ўрта аср ирланд қўлёзмаси Ирландия билан мусулмон олами ўртасидаги давоми...

10:27 / 07.03.2019 2819