Таҳорат – минг дардга даво
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кундалик ҳаётимизда қўлланилаётган техника асбоблари ҳаётимиз мазмунига айланган. Уларсиз ташқи муҳитдан ажралиб қоламиз гўё. Ҳордиқ чиқариш учун ҳам, бирор бир янгиликдан хабардор бўлиш ниятида ҳам, албатта, телевизор, радио, уяли алоқа воситаси ёки интернетдан фойдаланамиз.

Улар бизнинг турмуш тарзимизга шу даражада шиддат билан кириб келдики, уларсиз ҳеч бир ишимиз битмайди. Элктрон асбоб ускуналарнинг жамиятимизга келтираётган фойдаси жуда катта. Аммо бундай техника жиҳозлари соғлигимиз учун зарарли эканлигини ҳам унутмаслигимиз лозим. Саратон, хафақон, кариес касалликлари бугунги кунда аҳоли ўртасида кенг тарқалган. Касаликка даво топсак ва бемор оёққа туриб кетса, жуда хурсанд бўламиз, лекин улар ҳаётдан кўз юмса-чи? Мен ўз мақоламда касалликнинг олдини олишни дори-дармонларсиз ва биз учун фойдали бўлган жиҳатига тўхталмоқчиман. Бу – таҳорат олишдир. Таҳоратдан кейин организмда муҳим тиббий ўзгариш юз беришини олимлар исботлашган. Организмга сингиб қолган электронлар чиқарилиб, танада улар таъсирида бўлган жисмоний оғирлашув йўқолади. Бутун танада ва мияда қон айланиши яхшиланади, қариш секинлашади. Бурундаги ва оғиз бўшлиғидаги яллиғланиш туфайли келиб чиқадиган касалликларнинг олди олинади. Нормал организм негизида электронларнинг катта аҳамияти бор. Саломатлик кўп жиҳатдан унинг мувозанатига боғлиқ. Ҳавода электр кучланишлар ва магнит бўронларининг бўлиб туриши ва таъсири кўп бўлган сунъий толали кийимлар кийишимиз, электр алоқа воситалари, телевизор, компютер, уяли алоқа воситалари статик-электрик мувозанатни бузади. Улар биз учун жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Иссиқ кунларда еса кондитсионер каби ашёлар таъсирида ортиқча электронларга тўлиб кетамиз. Бундан ташқари, чекиш ҳам одамзотни тез қаритади, жуда кўплаб асаб касалликларини келтириб чиқаради. Бу салбий ҳолатларнинг чораси – таҳоратдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоғу алайҳи васаллам «Таҳорат – намоз калити, намоз – жаннат калитидир» деб айтганлар. Танамизга тегадиган турли иссиқликдаги сув бир жиҳатдан томирларни кенгайтиради ва у ердаги қон алмашинувини яхшилайди. Қуръони Каримда «Эй иймон келтирган зотлар, агар намоз учун ўринларингиздан турсангиз, бас, ювингиз юзларингизни ва икки қўлларингизни чиғаноқлари билан ва бошингизни тўртдан бирига масх тортингизлар ва икки оёқларингизни ошиқларингиз билан қўшиб ювинглар», («Моида» сураси, 6-оят), деб айтилган. Агар ояти каримани таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги хулосага келишимиз мумкин. Бунда Аллоҳ ўз бандаларини шундай гўзал эҳтиром билан чақирмоқда ва биринчи бўлиб ювиладиган аъзони юздан бошламоқда. Негаки инсоннинг юзига сув тегса, у бир мунча тетиклашади ва ҳушёр тортади. Инсонларнинг юзидаги қизилликка ҳам доимо таҳоратли юриш сабабдир. Иккинчи бўлиб ювиладиган аъзо – қўл. Суннатга мувофиқ қўл панжалари ювилади. Кўча-кўйдан келганимизда ҳамма микроблар кафтимизда, тирноқлар тагида ва албатта ,юзимизда бўлади. Шу сабабдан ҳам Қуръонда ювилиш кетма-кетлиги кўрсатиб берилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Уйқудан турган одам қўлини уч марта яхшилаб ювсин. Овқатдан олдин ювилган қўллар касалликни кетказади, овқатдан кейин ювилган қўллар эса фақирликни». Учинчи бўлиб бошнинг тўртдан бирига масх тортинглар, бунда бошда қон айланиши яхшиланади. Чарчаган пайтимизда бошимизга масх тортсак дунё ташвишларидан енгил тортгандек бўламиз. Аллоҳ Таоло бошда бўладиган баъзи касалликларни ҳисобга олиб, таҳоратда бошни тўртдан бирига масх тортишни фарз қилди. Бу жой пешона ва бошнинг тепа суяги соҳаларидир. Тўртинчиси, оёқларингизни ошиқлари билан қўшиб ювингиз. Юрак-ишемик касалликларида, хафақонда оёқларга ванна қилишлик тавсия етилади. Бу билан маҳаллий тстсиркулятсияни яхшилашга эришилади. Шунинг учун Аллоҳ Таоло таҳоратда оёқ ювишни буюрди, шу билан якунлади. Сўзимиз якунида бир саҳиҳ ҳадис келтирмоқчимиз. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намози пайтида Билолга «Эй Билол! Исломда қилган пок амалингни менга айт, чунки шу кеча мен жаннатда ковушингнинг товушини эшитдим» дедилар. Билол: «Мен Исломда умидлик бир иш қилганим йўқ, лекин кечасими, кундузми, қачон таҳорат олсам кам бўлса-да, қодир бўлганимча, намоз ўқийман» деб жавоб қайтарди. Ниятимиз, ибодатларимиз ва солиҳ амалларимиз ҳаётимиз мазмунига айлансин.

Мастура Аҳмедова

 

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv9wkc8EKR1ZUembed

18:22 / 30.01.2018 3325
Биз болаликдаги изтиробларимизни бизга бошқатдан ҳис қилдирадиган одамларни кўзидан таниймиз ва миллион давоми...

21:14 / 24.04.2023 2267
Маълумки, Қуръон қироати мусобақасининг вилоят босқичлари юртимиз бўйлаб давом этмоқда. Жумладан, давоми...

17:33 / 27.02.2018 3559
89 ёшда бола ҳали ўсишда давом этади. Бироқ ҳали балоғат ёшига ўтиш даври келмади. Бу пайтда бола организми давоми...

10:31 / 23.02.2017 4598