Алвидо устоз, алвидо, Ҳазрат!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳурматли сайт ходимлари, мана Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари вафотларидан бир неча кун ўтган бўлса ҳам, уларни эслашим билан кўзимга ёш келади. Ҳатто бугун« islom.uz» сайтига жойланган янги икки маколанинг тагидаги ҳазратнинг исмларидан кейин қавс ичидаги «раҳимаҳуллоҳ»ни кўришим билан  қалбимда оғриқ пайдо бўлди.

Мусибат оғир бўлди, албатта. Мен устоз билан яқиндан таниш ҳам эмасдим. Уларни фақат масжидларда маъруза қилишга борганларида кўрардим, холос. Ҳатто қўл бериб кўришмаганман. Асосан, уларнинг  китобларини ўқиб илм олардим. Уларни шу сабабли ўзимга устоз деб билардим. Ҳазратни Аллоҳ учун яхши кўрардим.

Сайт орқали қилаётган ишларидан бохабар бўлиб турардим. Бир неча бор уйларига зиёратга боргим келарди-ю, бир нарса тўсарди. Менга ажратадиган вақтларини ундан кўра, керакли илм олишгами ёки илм қолдиришга ажратганлари маъқул деб ўйлардим. Шу сабабли вақтларини ўғирламай, деб сайтга ҳам кўп савол йўлламасдим. Ундан кўра саволларимга китобларидан жавоб қидирардим. Лекин бугун, барибир, армон бўлиб қолди. Бориб дуоларини олсам, яхши бўлармиди, деб ўйлаб қоламан. Биз, мухлисларга бу мусибат шунчалик оғир келган экан, сиздек яқинларига ундан-да оғирлиги аниқ. Шу муносабат билан сайт ходимларига, оила азоларига, шогирдларига ва Шайхнинг яқин инсонларига чуқур таъзия изҳор қиламан. Ҳаммамизга Аллоҳдан сабр сўраб қоламан. Жойлари жаннатдан бўлсин.

Акмал

Мавзуга оид мақолалар
АЁЛЛАРНИНГ ҲАЁСИЗЛИГИ ЭРКАКЛАРНИНГ ҒУРУРСИЗЛИГИДАНДИР Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога беадад давоми...

22:20 / 19.03.2017 6353
Ислом  тинчлик ва бағрикенглик динидир «Мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлар ва динлараро тотувликни, давоми...

20:25 / 18.03.2017 7144
Эҳтимол, бугунги кун муборак Рамазон ойининг охирги кунидир. Ҳар йили ушбу муборак ойнинг охирига етиб давоми...

11:02 / 10.02.2017 5653