Пицца
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқлар:

— 1та тухум

— 3-4 ош қошиқ ўсимлик ёғи

— 300 гр сут

— 1 ош қошиқ хамиртуруш

— Чимдим шакар

— 1 чой қошиқ туз

— 3,5 ст ун

 Начинка:

— 200 гр кетчуп

— 1 блок сосиска

— 200 гр сир

— 200 гр қаймоқ

— 2 та пиёз билан қовурилган 200 гр қийма

— 5 та помидор

— тухум сариғи

 Тайёрланиши: Тоғорачага тухум чақиб, кўпиртирамиз. Ўсимлик ёғи солиб, кўпиртиришда давом этамиз. Илиқ сут, шакар, туз солиб хамиртуруш солинган унни солиб, юмшоқ хамир қорамиз. Устига ун сепиб тиндириш учун илиқ жойга қўямиз. Яхшилаб кўтарилган хамирни қўлимизни ёғлаб, енгил унлаб, ҳавосини чиқариб юборамиз. 2 та зувалага бўлиб, 2 та листга ёямиз. 0,5 см қалинликда ёйиб кетчуп суртиб, устидан думалоқ паррак тўғралган сосискани сепиб, устидан майда қирғичдан чиққан сирни сепиб, қовурилган қиймани соламиз. Яна устидан сир сепиб, паррак тўғралган помидор териб, хамир четларини буклаб, букланган жойларига тухум сариғи суриб, ўрта оловда 25-30 мин пиширамиз.

Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар «Инсонлар «Аллоҳдан ўзга давоми...

20:02 / 27.10.2016 4312
Савол Ассалому алайкум, Устоз, бир саволим бор эди. Қалб муҳрланганининг аломати қандай бўлади Агарда қалб давоми...

09:50 / 05.12.2016 6804
embedhttpswww.youtube.comwatchvpBwRNNStmuAembed

16:20 / 24.05.2017 4318
 Тарбиячини муваффақиятга элтувчи сифатлардан бири раҳим меҳрибонликдир. Демак, меҳрибон отагина тарбияда давоми...

18:03 / 17.01.2017 4621