Жиззали нон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Масаллиқ: 1 кг ун, 50 гр хамиртуруш, 2 стакан сув, 300 гр жизза, 2 чой қошиғида туз солинади.

Уй нонининг тўқ тутарлигини орттириш ва лаззатини яхшилашга қаратилган бу нон унутилиб бормоқда. Сабаби, ҳамма вақт ҳам ҳар бир хонадонда жиззанинг бўлавермаслигидир. Жиззанинг куйганларини териб ташлаб, (саралаб) шундай дона-доналигича хамирга қўшилади. Хамиртуруш билан тузни илиқ сувда эритиб, ун ва сувни сиқим-сиқимлаб қўшиб, қаттиқ-юмшоқлиги ўртача бўлган хамир қорасиз ва ошириш мақсадида ўраб, иссиқроқ жойга олиб кўясиз. Кўпчиган хамирни тоғоранинг ўзида муштлаб, сўнгра тахта устига олиб, кўл билан қалинлигини 1,5-2 см қилиб ёясиз. Ёйманинг юзига текис қилиб жиззани солинг ва хамирнинг бир чеккасидан рулет қилиб ўранг. Ўралган хамирга жизза яхши аралашиши учун рулетнинг икки чеккасидан кафтлар билан эшасиз, бунда ўнг кафт орқага, сўл кафт эса олдга бир неча бор ҳаракат қилдирилади. Ана шундан сўнг 150-200 гр келадиган зувалаларга бўлиб чиқасиз Шар шаклида думалатилган зувалаларни ўнг қўлнинг мушти билан, сўнг ҳар иккала қўлнинг кафти ва бармоқлари билан эзиб доира шаклидаги нон ясайсиз. Ноннинг четлари 2-3 см, ўртаси эса 1 см қалинликда бўлсин. Ҳар бир ноннинг ўртасида чакич уриб, тандирга ёпиб то сингигунча пиширасиз. Дастурхонга тортишдан олдин бир оз тобини чиқариб, мустақил таом сифатида чой билан келтириб қўясиз.

   
Мавзуга оид мақолалар
Кўпинча отаоналарнинг «Энди нима қилай Ҳали кичикда, ҳечнимани тушунмайди» қабилидаги фарзандларининг давоми...

10:40 / 20.12.2018 3830
Андижон вилоятида Қуръон мусобақаси   Ўзбекистон Республикасида илк бор оммавий тарзда ташкил қилинган давоми...

01:39 / 04.02.2018 3091
embedhttpyoutu.be481d0iT1PQembed

14:56 / 25.10.2016 6073
Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаларидан бири   Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий хазратларининг давоми...

11:37 / 12.02.2018 6876