Тандир варақи сомса
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сомсанинг ушбу тури шаҳар аҳолиси ўртасида анча қадимдан келиб чиққан бўлиши керак. Чунки ҳафсала билан бемалолчиликда тайёрлашни тақозо қилиши ва тузилиши ҳам чиройли – тўрт шаклда, хўрандага эстетик завқ берадиган қилиб ясалиши каби омиллар, бунга ишора қилади.Тандир варақи сомсаси тўй, байрам ва катта меҳмондорчилик издиҳомларида асосий маза ҳисобланади.

Оддий хамир тайёрлайсиз, ўраб 10 – 12 минут тиндириб олгач, ўқлов ёрдамида 1 — 2 мм қилиб ёясиз. Ёйманинг юзига эритилган мол ёғи суркасангиз, у дарҳол тўнглайди. Ана шундай ёймани рулон қилиб ўрайсиз, ёғ томони ичида қолади.

Рулондан эни 5 см келадиган тўгаракчалар кесасиз. Ҳар бир тўгаракчани бармоқ билан текислаб, жува ёрдамида 2 – 3 мм келадиган қилиб ёйсангиз, қатлама жилд ҳосил бўлади. Жилдлар ўртасига 1 ош қошиғида қийма солиб, хоҳ юмалоқ, хоҳ учбурчак, хоҳ тўртбурчак, хоҳ квадрат шаклида бўлган сомсалар тугасиз. Тўгарак ёйма ана шу хил шаклида сомса тугиш учун энг қулай ҳисобланади. Сомсаларни тандирга ёпиб ёки патниси ёғланган духовкага қўйиб, пиширасиз. Дастурхонга ликопчаларда тортилади. Ушбу сомсани иссиғида ҳам, совиганда ҳам эмас, илиғида истеъмол этиш лаззатли бўлади.

Масаллиқ: хамири учун 500 гр оқ ун, 1 стакан сув, 1 чой қошиғида туз, 50 гр мол ёғи (ёймага суртиш учун); қиймаси учун 400 гр гўшт, 50 гр думба (чарви) ёғ, 300 гр пиёз, 1 чой қошиғида туз ва мурч керак бўлади

Мавзуга оид мақолалар
ISLOM.UZ порталининг «Mавлид1435» тадбири

11:23 / 20.11.2014 4275
26масала Агар кўзда йиринг бўлиб, ундан қон чиқсаю, лекин кўзнинг ташқарисига оқмаса, таҳорат бузилмайди. давоми...

11:09 / 07.03.2019 3656
2013 йил 1 февралда АҚШдаги муслима аёллар ташкилоти мусулмон бўлмаган аёллар ҳамда ҳижоб киймайдиган давоми...

18:55 / 09.12.2016 3561
Бирлашга Араб Амирликлари фуқароси Жамол Санад асСувайдий ўзининг «Сароб» номли китоби учун адабиёт давоми...

12:30 / 19.02.2019 3555