Варақи сомса
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масаллиқ: хамири учун 500 гр оқ ун, 50 гр эритилган қўй ёғи (сариёғ), 0,75 стакан сув , бир чой қошиғида туз;

қиймаси учун 400 гр ёғсиз гўшт, 3-4 бош пиёз, таъбга кўра мурч ва туз соласиз.

Фритюр учун 1 кг ўсимлик мойи доғланади.

 Ўзбек пазандалигида варақи типидаги сомсалар тайёрлаш технологиясига кўра икки хил бўлади: ёғда қовурилади ёки тандирга ёпиб пиширилади. Ҳар иккала хили ҳам тўй, байрам ва азиз меҳмон дастурхонига тайёрланадиган маъзар ҳисобланади. Тўй маъзарига ва азиз меҳмон дастурхонига аталган расмана варақи сомса бундай тайёрланади. Илиқ сувга туз ва эритилган қўй ёғи ёки сариёғ солиб, қаттиққина хамир қорганингиздан сўнг 10 - 12 минут ўраб қўйиб, тиндириб, яна муштлайсиз. Шундан сўнг ўқлов ёрдамида жуда нафис (1 - 2 мм) қилиб ёясиз. Ёйманинг юзасига ёғ суркаб, эни 7 - 8 см келадиган тасмалар кесасиз. Тасмаларни 3 - 4 тасини бир - бирининг устига қўйиб яна эни 7 - 8 см келадиган қилиб кессангиз, 3 - 4 қаватли квадрат жилдлар ҳосил бўлади. Жилд ўртасини жува билан нафисроқ қилиб ёясиз, чеккалари эса қат-қатлигича қолаверади. Шу усулда тайёрланган жилдларга бир чой қошиғида қийма солиб, уни икки буклайсиз, четларига қўл теккизмай қийма солинган жойи атрофини бармоқлар билан эзиб ёпиштирасиз. Ана шу сомсаларни доғ бўлиб турган фритюр ёғга солиб, қизаргунча қовурасиз, чеккалари худди китобнинг варақларига ўхшаб чиройли чиқади. Қиймаси бундай тайёрланади: кам ёғроқ қўй (мол) гўштини қиймалагичдан ўтказиб, жуда майин қилиб тўғралган пиёз, мурч ва туз қўшиб яхшилаб аралаштирасиз. Доғланган ёғдан товага солиб, қиймани жазлаб оласиз. Гўшт билан пиёз сели терилгунча ковлаб турасиз. Сўнгра қиймани лаганга солиб ёйиб совитасиз ва жилдларга солиб, юқорида айтилганидек қилиб тугасиз. Сомсаларни қовуриб олганингиздан кейин ликопчаларга, лаганга солиб, юзига қанд упасидан сепиб дастурхонга тортасиз.

 
Мавзуга оид мақолалар
Хотирани яхшилаш усуллари Соғлом турмуш тарзи кечиринг, организм жуда ақлли, унга бирон маҳсулот етишмаса, давоми...

21:45 / 24.08.2023 3435
Кўз  тегишига қарши ҳар қандай дуолардан ҳам яхшироқ  суралар Баъзи нарсалар борки, улар одамга ва унинг давоми...

11:13 / 02.03.2017 22295
БАЪЗИ СМСЛАР ХАТАРЛИ ТУЗОҚДИР Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

07:36 / 12.02.2017 3923
Доктор Аҳмад Ҳажжий Курдий 1. Эркакларга тилла билан зийнатланиш ҳаром. Унда ортиқча дабдаба бўлиб, давоми...

19:00 / 13.11.2019 2760