Кўз тегишига қарши ҳар қандай дуолардан ҳам яхшироқ суралар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўз  тегишига қарши ҳар қандай дуолардан ҳам яхшироқ  суралар

Баъзи нарсалар борки, улар одамга ва унинг ҳолатига таъсир кўрсатади ва фан ҳали-ҳануз уларни тушунтириб беришга ожиз. Шундай нарсалардан бири – кўз тегишидир. Кўз тегиши борлигига, шунингдек, у одамни касал қилиши ва ҳаттоки ҳалок қилиши ҳам мумкинлигига кўпчилик иқрор бўлган.

Тарихий манбалардан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида мўминлар ўзлари яхши  кўрган нарсаларига нисбатан қандай муносабатда бўлганлари ҳақида, ўз биродарига ёмон кўз билан қараш уни ўлдириш билан баробар эканлиги ҳақида ва кўз теккан киши нималар қилиши кераклиги ҳақида кўплаб маълумотлар олиш мумкин.

Хабарларда келишича, бир куни Амр ибн Робиъа розияллоҳу анҳу Саҳл ибн Ҳунайфанинг ювинаётганига кўзи тушиб, бир муддат унга тикилиб қолади. Шунда бирдан Саҳл ерга йиқилади. Бошқа саҳобалар уни ердан кўтариб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келтирадилар. Бўлган воқеани эшитган Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам «Сизнингча, буни ким қилган?»– деб сўрайдилар. Саҳобалар : «Амр ибн Робиъа бўлса керак»,– деб жавоб қиладилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Амрга қарата: «Нима учун ўз биродарларингизни ҳалок қиласизлар? Агар сизлардан бирингиз ўз биродарида ўзига ёққан бирор нарсани кўриб қолса, «Машаа Аллоҳ» ёки «Барокаллоҳ» десин»,– дедилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сув келтиришни сўрадилар ва Амрга ўша сувга таҳорат қилишни буюрдилар». (Ибн Можа, «Тиб», 32)

Кўз тегишидан ва у келтириши мумкин бўлган зарардан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраш лозимдир. Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда айтилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига кўз тегишига қарши дуо қилишни маслаҳат берганлар. (Ибн Можа, «Тиб», 34)

Кўз тегишидан сақланиш учун қайси дуоларни ўқиш кераклигига келсак, бу ҳақда Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда шундай дейилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жинлар ва инсонларнинг ёмон назаридан Аллоҳнинг паноҳига қочаман»,– деб дуо қилар эдилар. У кишига «Фалақ» ва «Нос» суралари нозил бўлгач, кўз тегишига қарши барча дуоларнинг ўрнига ўша иккисини ўқийдиган бўлдилар». (Ибн Можа,«Тиб», 34)

Кўз тегишига бошқаларга нисбатан кўпроқ чалинадиганларга келсак, одатда, улар иродаси бўш, руҳан ҳар нарсани ўзига олаверадиган, шунингдек, иймони заиф ёки буткул иймонсиз кишилар бўладилар.

                                                                                                   манба: «Islam-Today»

Мавзуга оид мақолалар
Ривоятларда айтиладики, ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом бир куни ўғиллари ҳазрати Исмоил алайҳиссаломни давоми...

21:00 / 24.12.2019 3968
  Доғистоннинг Советское қишлоғи масжидида аёллар ўртасида намоз ва таҳорат бўйича туман мусобақаси бўлиб давоми...

19:22 / 12.02.2017 4654
Суннат. Шариат жазм этмасдан талаб қилган, уни қилган одам савоб олиб, қилмаган мазаммат давоми...

12:29 / 21.04.2017 3849
Мисрнинг машҳур муфассирларидан Умар Абдулкафий ҳафизаҳуллоҳ айтадиларquotРамазоннинг охирги кунида, давоми...

01:27 / 21.04.2023 1977