Кока-кола ва яхна ичимликлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги пайтда одамлар, айниқса, болалар ўз ҳаётларини «Кока-кола», «Фанта», «Нестле» каби кучли газланган ичимликларсиз тасаввур қила олмайдиган бўлиб қолишган. Булар-ку майли-я, ҳарқалай номдор корхоналарда, сифат назорати остида ишлаб чиқарилади. Аммо пул, даромадни «инсон соғлиғи»дан устун қўядиган ноинсоф «тадбиркорлар» яхна ичимлик деб, хуфёна усулда, нопок шароитларда тайёрлаётган беҳисоб ном ва кўринишдаги кимёвий «заҳар»ларни бемалол ичаётганлар ҳам кўпчилик эканига нима дейсиз?

Умуман, газланган ичимликларни кўп миқдорда ва мунтазам ичиб юрувчи кишилар, айниқс, ёш болалар соғлиғига катта хатардир. Мутахассислар фикрича, бундай ичимликлар ёш тананинг суяк тўқималарини мўртлаштиради, оёқ-қўлининг синишини осонлаштиради, ошқозон-ичак, овқат ҳазм қилиш ва асаб тизмига ҳам зарар етказади. Бунинг устига АҚШ, Англия, Олмония ва бошқа мамлакатларнинг озиқ-овқатни назорат қилиш агентликлари газланган сувларда саломатлик учун хавфли саналган заҳарли бензол борлигини аниқлашди. Бензол эса лейкоз, лифом каби қон касалликларини келтириб чиқариши маълум. Москва Бош токсиколог врачи Юрий Остапенконинг айтишича, газланган ичимликлардаги бензол миқдори одамнинг заҳарланишига етарли бўлмаса-да, унинг асоратлари, барибир, сақланиб қолади. Сурункали бензол истеъмоли эса саратон (рак), жигар, буйрак хасталикларини вужудга келтириши, қон ҳосил бўлиш жараёнини издан чиқариши мумкин экан.

Ичимликлардаги аскорбин кислотаси ва сунъий шакар билан бирга юрадиган бензол биринчи марта 1990 йилдаёқ АҚШ мутахассислари томонидан очилган эди, аммо улар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатини ўйлаб, буни бости-бости қилиб юборишди. Буни ўн йилдан кўпроқ шунчалик сир тутишдики, ҳатто Оврўпа мутахассислари хавфдан, умуман, бехабар қолишди. Ҳамма нарса очилганида эса улар газли ичимликлар тайёрлаш технологиясини ўзгартириш таклифидан бошқа маслаҳатни бера олишмади. Бойлик ҳамма нарсадан устун қўйиладиган расимол (капитал) дунёсида эса жаҳондаги миллионлаб кишиларнинг соғлиғи ҳақида қайғурадиган одам кам топилади.

Шу ўринда сизни яна бир термин билан таништирамиз – ДЕГИДРАДЦИЯ (ингилизчаси «Dehydration», русчаси «Обезвоживание») ҳолати ҳақида ўрганайлик. Дегидрадция касаллик эмас, балки иссиқдан ёки кўп ҳаракат туфайли ортиқча терлаш, атайлаб кам суюқлик итеъмол қилиш ва шу каби сабаблар туфайли танада суюқлик миқдорининг камайиб кетиш ҳолатидир.

Дегидрадциянинг олдини олиш учун дуёнинг барча бурчакларида кока-кола фирмаси одамлар учун махсус совитгичларда ўз маҳсулотини – бир пиёласига камида олти қошиқ шакар қўшилган муздек ичимликларни тавсия этади. Аммо бунинг катта зарар эканига, фойда «Кока-кола»нинг муздек маҳсулотини ичаётганларга эмас, «Кока-кола» хўжайинларига бориб тегишига нимагадир кўпчилик эътибор бермайди. Чунки чанқаб турган одам худди дарё сувини ҳам ичиб юборадигандек ҳис қилади ўзини. Чанқаган одамга муздек «Кока-кола»роҳат бағишлайди, шакар эса иштаҳасини очади. Бу эса ўз навбатида ҳаддан ташқари кўп суюқлик истеъмол қилишга олиб келади. Бундан ким наф кўради – суюқлик сотиш билан шуғулланувчи фирма! Сиз ёки сизнинг танангиз эмас.

Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Таҳорат қилиш чоғида таҳорат синиб қолса, қайтадан таҳорат қилинадими ЖАВОБ Таҳоратни давоми...

21:55 / 17.03.2017 3786
Аҳмад Саъд Даманҳурий Туркия Ислом илмлари академияси раҳбари Мотуридий Афлотундан кейинги иккинчи давоми...

23:12 / 04.03.2020 2448
Фарзандларимиздан ҳар куни ҳар хил шикоятлар эшитамиз «Чарчадим», «Зерикдим», «Акам ўйинчоғимни олиб давоми...

21:00 / 17.07.2019 2816
РАНХиГС олийгоҳининг Шимолий Кавказ филиали талабаси Ислом Ахсиев ўқувчиларни тадқиқотларга жалб этиш давоми...

21:00 / 31.08.2019 3015