Закот бериб бўлмайдиганлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Орасида туғиш ва эр-хотинлик алоқаси борларга.

Бунда кишининг туққанлари, яъни ота-онаси, неча поғона юқори бўлсалар ҳам, бобо-момолари киради. Ана шуларга мазкур киши закотини бериши мумкин эмас.

Яна кишидан туғилганлар, яъни ўғил-қизлари ва неча поғона паст бўлсалар ҳам, уларнинг ўғил-қизлари закот олишлари мумкин эмас.

Демак, закотни болаларга, хотинга бериш мумкин эмас. Шунингдек, ота-онага ҳам бериш мумкин эмас. Чунки боланинг мол-мулки ота-онаники ҳисобланади.

  1. Ўзининг қулига, бир қисмини озод қилган қулига.

Қул хожанинг мулки бўлади. Закотини ўз мулкига бериш эса дуруст эмас.

  1. Бойга, унинг қулига ва кичик ёшдаги боласига.
  2. Бану Ҳошимга, уларнинг мавлоларига.
  1. Ва зиммийга эмас. Унга (зиммийга) закотдан бошқасини берса бўлади.

Ислом давлати соясида яшаётган «аҳли зимма» деб аталувчи бошқа дин вакилларига закотдан бериб бўлмайди, чунки закот мусулмонлардан олиниб, мусулмонларга берилиши шарт. Аммо аҳли зиммага нафл садақалардан, садақаи фитрдан берса бўлади, чунки аввал айтилганидек, закот молиявий ибодат бўлиб, уни бериш учун ҳам, олиш учун ҳам мусулмон бўлиш керак.

Фосиқларга закот берса бўладими?

«Фосиқ» деб баъзи гуноҳ ишларни қилиб, номи чиққан одамга айтилади. Мусулмон одам-у, лекин гуноҳ ишлар ҳам қилган бўлади. Қадимги уламоларимиз: «Бундай одамларга закот бериш мумкин», деганлар. Шу билан бирга, закотни олгандан кейин уни фисқ ва гуноҳ ишларга сарфламаслиги аниқ бўлиши керак, деган шартни қўйганлар. Балки унга закот бериш асносида уни фисқни тарк этиб, тақво йўлини лозим тутишга даъват қилинади. Лекин фисқи ила мусулмон жамиятига, динга ва дин аҳлига ёмонлик қилган одамга закот берилмайди. 

  1. Кучли, бирор касбга қодир кишилар.

Жумҳур уламолар: «Бу тоифадаги кишиларга закот олиш жоиз эмас», десалар ҳам, ҳанафий уламолар: «Моли нисобга етмаган бўлса, олса бўлаверади», дейдилар. Лекин уларнинг закот сўрашлари, тиланчилик қилишлари ҳаром бўлади.

 
Мавзуга оид мақолалар
Қани олдик Сўнги қўнғироқ, ҳамманинг нигоҳида ўзгача байрам шукуҳи, улкан мақсадлар, келажак орзулари сари давоми...

16:40 / 05.03.2017 7355
embedhttpyoutu.befoRZDNypoembed

16:06 / 07.01.2017 79772
Тўртинчи ҳикояquotҲар куни мактабда тушлик қилиши учун ўғлимга пул бераман. Баъзи кунлари пул бераётиб Агар давоми...

22:33 / 08.08.2023 2458
Қуръони Карим Аллоҳ таоло томонидан ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган ваҳий бўлиб, у Зотдан давоми...

15:59 / 01.12.2016 4443