Закот қуйидагиларга берилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  1. Фақир, яъни моли нисобга етмайдиган одамга.
  1. Мискин, яъни ҳеч нарсаси йўқ кишига.

Бир одамнинг яшагани маскани бор. Унинг озгина мулки ҳам бўлиб, ундан келадиган даромад унинг харажатини қоплай олмаса, бой ҳисобланмайди, закотга ҳақдор бўлиб тураверади. Шунингдек, ўзига етарли кийимлари, ҳайитларда киядиган яхши кийимлари бўлса, ҳунар асбоблари, китоблари бўлса ёки аёл кишининг ўзига яраша тақинчоқлари бўлса мискин ёки фақирликдан чиқиб қолмайди.

  1. Закот омилига қилган меҳнатига кўра закот берилади.

Бу тоифа «закот йиғувчи», «садақачи», «закот омили» деб ҳам аталган. Бугунги кунда уларни закот идораси, ташкилоти ёки шунга ўхшаш муносиб ном билан аташ мумкин. Бу тоифага закотни бойлардан йиғиб олиб, ҳақдорларига тарқатгунча бўладиган ишларда қатнашадиган барча кишилар киради. Бевосита закот йиғувчими, ҳисобчими, қоровулми, котибми ёки бошқами – барибир. Закот йиғиш муҳим иш бўлгани учун Қуръони Карим бу ишда ишловчиларнинг ҳаққини саккиз тоифадан учинчиси қилиб зикр этган.

  1. Мукотабга ўзини озод қилиши учун ёрдам берилади.

Мукотаб – хожаси билан шартнома тузиб, маълум миқдор пулни топиб берса, озод бўлишига келишиб олган қулдир. Ўша мукотабга хожаси билан келишган пулни топишда закотга тушган молдан ёрдам берилади. Фақат мукотаб закот берувчининг ёки Бану Ҳошим қабиласига мансуб кишининг мулки бўлмаслиги лозим.

  1. Қарзидан ортиб қолган моли нисобга етмайдиган қарздорга берилади.

Қарздор – турли сабабларга кўра бошқа бир одамдан қарз бўлиб қолган одам. Турли офатлар туфайли ночор ҳолатларга тушиб қолганлар ҳам шу тоифага қўшилади.

Қарздорлар икки турга бўлинади: ўзи учун сарфлаб қарз бўлиб қолганлар ва ўзгалар учун сарфлаб қарз бўлиб қолганлар.

Ўзи учун қарз бўлганларга закотдан беришнинг қуйидаги шартлари бор: 

1) Қарзини ўзи тўлай олмайдиган ҳолатда бўлиши керак.

2) Қарзни ҳалол ва мубоҳ ишга ишлатиш учун олган бўлиши керак.

3) Қарзни ҳозир тўлаши лозим бўлиши керак.

4) Қарз тўламаса, қамалиш ҳукми бор қарз бўлиши керак.

Ўз фойдасига қарз олиб, тўлай олмаган одамга қарзини узиши учун закотдан етарли мол берилади.

Ўзганинг фойдасини кўзлаб қарздор бўлиб қолган одамга закотдан бериш шартлари:

Икки урушган томонни яраштириш учун уларнинг жанжалига сабаб бўлиб турган молни тўлаб қўйишни ўз зиммасига олган, мусулмонлар оммасига фойдали бўлган мадраса қуриш, шифохона, етимхона ва бошқа жойлар фойдаси учун қарз олиб, бера олмай қолган одамга ҳам қарзини узиш учун закотдан берилади.

Бировга қарз берган одам қарзни закот ҳисобидан кечиб юбориши мумкин эмас. Чунки бу ҳолда мулк қилиб бериш содир бўлмайди. Ҳийла қилмай, олдин келишиб олмай, аввал закотни бериб, сўнгра «Қарзингни бер», дейиши мумкин.

«Ўлган одамнинг қарзини закотдан узиб қўйса бўладими?» деган саволга шофеъий, ҳанбалий ва ҳанафий мазҳаблари: «Бўлмайди», деб жавоб беришган.

  1. Аллоҳнинг йўлида, яъни ҳожиларнинг фақирларига берилади.

Камбағал ҳожига закотдан бериш мумкин. Камбағал умрачига ҳам закотдан бериш жоиз.

  1. Ибн сабилга, яъни моли бор-у, лекин ўзи билан бўлмаган (мусофир) шахсга берилади.

Юртидан ташқарига чиқиб, ўз юртидан алоқаси узилиб қолган киши «ибн сабил» бўлади. Ибн сабил ўз юртида бой бўлса ҳам, мусофирликда қийин аҳволга тушиб қолса, унга закот берилади. Аммо шунга эътибор бериш лозимки, сафари давомида ватанига ета олмай, йўли кесилиб қолган ҳар бир одамга ҳам закотдан берилавермайди.

       8.Қалблари улфат қилинадиганларга.

«Қалблари улфат қилинганлар» деганда Исломга киришидан ёки Исломда собит бўлишидан умид қилинаётганлар, шунингдек, Исломга ёмонлигини тўсиш, Ислом йўлида хизмат қилдириб, мусулмонларга ёрдам бериш кутилаётган кўзланаётган кишилар тушунилади.

Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча Ўзбекистон халқаро форумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган давоми...

18:55 / 04.12.2016 4058
Аъробийдан аёлларнинг яхшиси қандай экани сўралди. У Аёлларнинг яхшиси гапирсанг тасдиқлайдиган, давоми...

21:47 / 24.09.2023 1896
Қайда бўлсада ҳамроҳлари ордир муслималар. Номаҳрамларчун, юзи пардадордир муслималар. Кундузи беш вақт давоми...

19:05 / 06.12.2016 4520
Замонавий пазандачиликда таом тайёрлаш жараёнида спиртли маҳсулотларни тавсия қилиш кўп учрайди. Бу билан давоми...

21:00 / 13.09.2019 2209