Гўдак тилидан (ўн тўртинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн тўртинчи кун...

Ассалому алайкум! Мана бугун ўн тўртинчи кун! Рамазоннинг ярмига ҳам озгина қолди.

Бугун уйимизга қўшнимиз Салима келинойи чиқдилар. Сизларга айтсам Салима келинойи шунақанги кўп гапирадиларки.

Хар гал бизникига чиқсалар кўп гапирганларидан ойимнинг бошлари оғриб қолади. Яна менга қараб:

- Муҳаммад Айюб ойингни кўп боши оғрийдида. Сен ҳадеб бошларини оғритмагин. Ҳўпми? - дейдилар. Биласизми? Аслида ўзлари сабабчи эканликларини биладилар. Шунинг учун ўзлари билан бош оғриғига қарши дори олиб чиқадилар.

???

Хуллас бугун чиққанларида қўшнимизнинг қизи Сайёра опам ҳақида гапирдилар. Нима эмиш? Сайёра опам дангаса ишёқмас қиз эканлар. Ишларни чала қилар эканлар. Салима келинойининг қизлари Шаҳноза опам эса чаққон, озода эканлар. Ҳар доим йўлакларни тозалаб, ойналарни артиб қўяр эканлар. Қизиқ. Жуда ҳам қизиқ. Одатда йўлакларни Сайёра опам супуриб тозалайдилар. Баъзида мен ҳам уларга ёрдамлашаманку.

Шаҳноза опам эса қаёққадур чиқиб кетганича кеч келади.

Хуллас олдинги ҳафта катта аммамлар бизникига келишган эди. Кейин эса ойим билан Сайёра опамларни уйларига чиқишди. Қайтиб чиқишганидан сўнг ойимдан нима учун қўшнимизникига чиқишганлигини сўрадим. Ойим эса «Худо хоҳласа тўй қиламиз ўғлим. Фотиҳ акангни уйлантирамиз» деган эдилар.

Бундан хабар топган Салима келинойи эса ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек бизникига чиқдилар. Яна нималарнидур гапириб ўтиргандилар эшигимиз қўнғироғи чалинди. Очсам Шаҳноза опам эканлар. Мендан Салима келинойини чақириб беришимни сўрадилар. Салима келинойи чиқиб:

- Бир оз менсиз ўтира олмайсизлар. Нега чиқдинг? - дедилар.

Шаҳноза опам эса:

- Сизни дадам чақирябдилар. Тез тушмасангиз овқатнинг таги олиб кетар экан. - дедилар.

Шунда Салима келинойи:

- Ўзинг қарасанг бўлмайдими? Кап-катта қизсанку. - дедилар.

Шаҳноза опам эса:

- Вой ойи, қизиқмисиз? Қачон кўргансиз мен қозон кавлаганимни? - дедиларда зарда билан тушиб кетдилар.

Ҳамма бир муддат жим бўлиб қолди. Кейин ойим:

- Қўшни борақолинг. Яна овқатингиз куйиб кетмасин! - дедилар. Салима келинойи эса ҳеч нараа дея олмай чиқиб кетдилар.

Мавзуга оид мақолалар
Қиличбоз Ибтижоҳ Муҳаммад 2016 йилда Олимпиада ўйинларида АҚШ терма жамоаси таркибида қатнашиб, совриндор давоми...

21:53 / 07.02.2019 3096
Ўғриликка қарши муҳаббат билан Ўғриликка бўлган қизиқишни болаларни жазолаш билан тузатиб бўлмайди. давоми...

19:04 / 18.02.2017 4835
1. Кўпинча балоғат ёшгача ўғилқизларда угри гормонлар таъсирида пайдо бўлади. 2. Баъзида угри киши давоми...

14:13 / 24.11.2016 17287
Баъзи соғлигимиз учун фойда деб билган одатларимиз, аслида бизга зарар келтиради. Шулардан бири кун давоми...

21:25 / 25.01.2017 9477