Ўғриликми, «болалик»ми? (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўғриликка қарши муҳаббат билан

Ўғриликка бўлган қизиқишни болаларни жазолаш билан тузатиб бўлмайди. Албатта, жамият инсонларни қонунларни ҳурмат қилишга ўргатади. Лекин уларнинг ҳеч бирини мактаб ёшигача бўлган болаларга қўллаб бўлмайди. Чунки кичик ёшдаги болалар ўз ҳаракатлари учун жавоб бериша олмайди. Агар ота-оналар ҳам шу қоидаларга амал қилишса, яхши бўларди. Боланинг ўғрилигини шунчаки масъулиятсизлик, деб қабул қилиш керак.  Боладаги «ўғрилик» касаллиги шунчаки унга баҳо бериш билан тузалмайди. Бунинг учун суҳбат ўтказиш, у сизни тушуниши ва фикрингизга қўшилиши керак.

Фарзанд фақатгина ота-онасини чин дилдан яхши кўрса ва ўз ўрнида ота-онаси ҳам ўзини қаттиқ яхши кўришини билсагина, уларга ўхшагиси келади. Унинг хоҳишларини тақиқловчи ҳеч қайси гап унга таъсир қилмайди, айнан шунинг учун ҳам бола ота-онаси ҳақида яхши фикрда бўлиши керак.

Бола берухсат олган нарсани эгасига қайтарамиз. Фарзандимизга ўз уйида нима етишмаётганлигини аниқлашга ҳаракат қиламиз. Ва албатта, ана шу етишмаётган нарсани унга беришга, доим унга аҳамиятли бўлишга ҳаракат қиламиз. Энг муҳими ота-оналар ва фарзандлар ўртасида ҳамиша дўстона муносабат бўлмоғи лозим. Ана шундагина болага ҳақиқий ҳалоллик ва омонатдорлик тушунчаларини сингдириш мумкин бўлади.

Э.Фромм, «Ота-оналар алифбоси» дан  олинди

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Невара бобосидан сўради Бобожон, сиз ёшлигингизда қандай яшагансиз.. телевизор йўқ телефон йўқ интернет йўқ давоми...

22:36 / 30.12.2022 3062
      Мусулмон оламининг энг улуғ алломаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларига Улуғ Ҳазрат давоми...

08:15 / 03.02.2017 8907
Оилани сақлаб қолиш мумкин бўлмаган ҳолатда турмуш ўртоғингизга биргина саволни беринг Американинг давоми...

11:32 / 25.03.2019 4502
Саудия аёлларини катта ўзгаришлар кутмоқда Саудия Арабистонида такси ва хусусий ҳайдовчилар хизматларини давоми...

20:08 / 16.01.2018 4658