Исломни қабул қилишим тарихи...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 


Мен ҳар доим ўз ҳаётимда Худонинг борлигини ҳис қилиб яшаганман. Аниқ билардимки, бизни яратган одил, раҳ мдил ва бизга меҳрибон Зот барча нарса ва жараёнларни кузатиб ва бошқариб туради. Болалигимда ҳам бирон нарсадан хурсанд бўлсам, Худога шукр қилибунга ўзим билганимча мурожаат қилардим. Бирон нимадан қўрқиб кетсам, Унинг Ўзи мени ҳимоя қилишини сўраб, муҳофаза ҳиссини беришини истардим. Ва мен ҳар доим Худо мени эшитаётганлигига амин бўлардим. Мен насроний оиласида туғилганман. Бувим, соҳалари геология бўлиб, ўзлари Худога ишонардилар, насроний эдилар. Кўпинча, уларнинг хоналарига кирганимда мен уларнинг дуода эканликларини ёки иконага таъзим қилаётганларини кўрардим. Онам, бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб, жуда ҳам диндор эмасдилар. Чамамда, Худога «қалбда» ишонганлар, бироқ маълум одатларга амал қилмасдилар. Лекин шунга қарамасдан муҳтожларга ёрдам берар ва уйсиз ҳайвонларга ғамхўрлик қилардилар. Онам ва бувим мени меҳр ила парвариш қилишарди. Улар берган ғамхўрлик, ҳарорат ва муҳаббат ҳамон мен билан. Улар менга жойлаган ўзак, кейинчалик ҳамма нарсага рухсат этилган ва маънавий қадрият йўқ бўлган бу оламда йўлдан адашмаслигимга сабаб бўлди. Энди эса ўзим ҳақимда озгина гапирсам. Мен Москва шаҳрида туғилиб, катта бўлганман ва табиийки, ҳар куни бошқа маданиятлар билан учрашишга тўғри келарди. Мен ҳеч қачон миллатчи бўлмаганман, аксинча, менга ўхшамаган инсонлар менда ҳамиша қизиқиш уйғотган. Лекин мен кўпроқ Шарқ ва араб давлатларига қизиқардим. Мен соатлаб суратлардаги масжидлар минораларини кузатишим, араб ёзувидан баҳра олишим, шарқ мусиқасини тинглашим мумкин эди. Бу олам мени ўзига жалб этарди, ўша пайтларда мен бу бир кун келиб менинг оламим бўлишини ҳали тасаввур ҳам қилмасдим. Ўша пайтларда, аслида, ҳозир ҳам, ОАВларидаги Ислом образи қаттиққўллик, варварлик ва терроризм билан боғлиқ ҳолда тасвирланарди, бу эса табиийки, жамоатчилик фикрида ўз аксини топарди. Москва метросидаги бир қатор портлашлардан ва 11 сентябрь воқеаларидан сўнг мусулмонларга нисбатан муносабат анча ёмонлашди. Агар метро вагонига ҳижобли аёл кирса, ундан четланишга ҳаракат қилишарди. Бу босим ҳатто ҳавода ҳам сезилиб тургандек бўларди. Кейинроқ, Исломни қабул қилганимда, номусулмон жамиятда мусулмон бўлиб яшаш қандай бўлишини ва қайсидир маънода бегона бўлиш нима эканлигини тушундим. Хуллас, мен тинч яшаб, ҳарбий мактабда ўқирдим, ҳеч қандай кулфат кутилмасди. Бироқ 2012 йилнинг мартида фожеа юз берди – узоқ вақтдан бери касаллик билан курашаётган онам вафот этдилар. Мен ўша пайтда атиги 18 ёшда эдим ва ўшанда мен илк бора ишонч ҳамда иймон ҳақида жиддий ўйлаб қолдим. Қалбимда улкан бир юк бор эди. Шу дамда Худога яқинроқ бўлишни истардим. Ўша пайтда мен узоқ ўйлаб ўтирмасдан, туғилган жойимга яқин динни танлаб қўя қолдим, бу эса насронийлик эди. Черковга боришни бошладим. Вазият тақозосига кўрами ёки бу мен учун белгимиди, балки ҳаммаси биргадир, хуллас мен борган черковда Исломга нисбатан муносабат ўта салбий эди. Гап шундаки, бир неча йил олдин Исломга қарши фикрлари билан машҳур бўлган черков хизматчиси ўлдирилган экан. «Инжил суҳбатлари»га борганимда бизга Қуръон ўзгартирилган ва умуман, у Шайтоннинг китоби деб ўргатишарди. Мен учун Худо учлик тушунчаси тушунарсиз бўлиб қолганди. Мен Худо ягона бўлса, қандай қилиб у учта турли шахсият бўлиши мумкин, деб ўйлардим. Айнан шу нарса сабаб менинг насронийликдан кўнглим қолди. Орадан оз вақт ўтгач, мен черковга бормай қўйдим. Бир куни кечқурун университет машғулотларидан кейин компьютер олдида ўтириб, турли сайтларга кираётганимда исломий сайтга дуч келдим. Мен ўқишни бошладим. Ва қанчалик кўп ўқисам, шунчалик кўп айни шу диннинг менга яқин эканлигини ҳис қилардим. Аллоҳ бир ва унинг шериги йўқ, ва унга тенг ҳеч бир зот йўқ. Кейинроқ мен Исломнинг бошқа томонлари ҳақида ҳам ўқидим. Унинг Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам орқали инсониятга, бутун ер юзига туширилган битиклари билан танишдим. Мен Ислом қонунларининг буюк донишмандлигини тушуна бошладим: масалан, нима учун ҳатто жуда кам миқдорда ҳам алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиб бўлмаслигини тушундим. Чунки ҳамма ҳам бу борадаги чегарани била олмас экан. Ахир ҳозир ҳам Россияда жиноятларнинг аксарияти алкогольдан маст бўлиш оқибатида юз беради. Ва ҳеч ким бундай жиноятлардан ҳимояланган эмас. Шариатнинг донишмандлиги шундаки, у гуноҳга мутлақо қўл урмасликка чақиради, гуноҳни қилиб бўлиб, унинг оқибатлари билан курашмайди. Исломда бундай кўрсатмаларнинг кўп кўришимиз мумкин. Масалан, аёл киши уйидан чиқаётганда ўз баданини либос билан яшириши керак, ўз одобига мос равишда кийиниши лозим. Жамиятда ўз шаънини сақлаши керак. Шунингдек, мен Валерия Порохованинг «Ислом асл кўринишда» маърузасини ўқидим. Унда Қуръон ва Суннатда қайд этилган илмий мўъжизалар ҳам тилга олинади. Бу шу қадар ажабтовурки, бизнинг дунёйимиз аслида ҳар томонлама мукаммал яратилган. Яратувчи Буюк ва биз унинг ҳар бир неъматига шукр қилишимиз керак. Мен тушунгандимки, Ислом дини бошқа динларга нисбатан менга жуда яқин ва ўта тушунарли. Мен мусулмонлар билан танишдим ва уларнинг менга нисбатан муносабатлари ўта қувончли эди, улар чин дилдан ҳақиқатни англашимни исташарди, уни қабул қилишимни, ўз ҳаёт тарзимга айлантиришни истардим. Ва 2015 йилнинг 16 февралида мен бир қарорга келдим – исломий гувоҳлик калималарини – шаҳодат калимасини айтдим ва ўшандан бери мен мусулмонман. Ислом Аллоҳнинг изни ила менинг қалбимга кирди. Алҳамдулиллаҳ. Сизнинг Исломдаги синглингиз

Екатерина (Жамила) Храмова.

Мавзуга оид мақолалар
Керакли масаллиқлар 2 та олма, 2 ош қошиқ ун, 2 дона тухум, 3 ош қошиқ шакар пудраси, 1 пиёла сут, 1 чой қошиқ давоми...

06:37 / 26.01.2017 4437
embedhttpswww.youtube.comwatchv3PSgJRGVZGAembed

14:46 / 31.01.2017 6837
gallery linkfile ids7316,7317,7318,7319,7320,7321,7322,7323,7324 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номлари билан аталган Ўрта Осиёдаги давоми...

13:57 / 06.02.2017 12344
Сувайбани озод қилиш қиссаси  Ҳадис ва сийрат олимлари китобларида Абу Лаҳабга Пайғамбаримиз соллаллоҳу давоми...

14:30 / 31.01.2017 5446