Жойнамозни ёз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келганмиз дунёга машаққат учун, Айшу ишрат эмас, бил, тоат учун, Бир он тирикдирмиз, беғамлик нечун, Етар ғофилликда, ўтган қишу ёз, Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз!
 Келганимиз аниқ ,качон кетмоқ аниқмас, Ўлмоғимиз аниқ , лек қай бормоқ аниқмас, У ёқдаги сўров бу ер каби силлиқмас, Пушмон эт қилмишга, йиғла солиб уввос, Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз!
 Хақ ризосига етмоқ, эй дўст осонмас,
Амали ила ҳеч ким жаннатни қозонмас,
Чўм Ҳақ раҳматига, тур, ётар замонмас,
Ётма ғафлат ичра, қилгин чин ихлос,
Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз!
 Сен беғам тўшакда ётганингда ухлаб,
Кимдир кўп зулмдан қон ичар хўплаб, Кимдир ёрин кутар, юрагин тирнаб, Ёлвор, ғам-андуҳдан бўлсинлар халос, Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз! Фитна, фасод четласин бизнинг давлатни, Ҳар бандаи мўминга берсин нусратни, Мудрамай қоим бўл, сарфлаб ҳимматни, Зорлан, қалб зангидан бўлай деб халос, Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз! Ҳақдан насиҳатни фақат нодонлар эшитмас, Заҳмат чекмагунча кимса орзуга эришмас, Бугун бизга, дўстим, муҳаббат етишмас, Дема:«Қойил қилдим беш вақтлик намоз», Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз! Ғофил ҳам, обид ҳам куни келиб ўтар, Ҳушёр бўл, Малакул мавт навбатинг кутар, Нажотдадир кимки Расул йўлин тутар, Шунда Расул умматим, деб чиқурлар пешвоз. Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз ! Шунча гуноҳ-ла бемалол ётмоғинг ғалат, Бўлгин ўзинг, аввало, ҳаммага ибрат, Чун ёзганинг таъсири бўлмагай албат, Мирзо Аҳмад зарарга босмасин тош-тароз Туриб таҳажжудга жойнамозни ёз.  
Мирзо Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Кундалик ҳаётимизда қўлланилаётган техника асбоблари ҳаётимиз мазмунига айланган. Уларсиз ташқи муҳитдан ажралиб қоламиз гўё. Ҳордиқ чиқариш учун ҳам, бирор давоми...

21:26 / 28.12.2016 3677
Намознинг фарз, вожиб ва суннатлари борлиги маълум. Шунингдек, намознинг руҳи ҳам бўлиб, у ният, ихлос, хушуъ ва қалб ҳозирлигидан иборат. Аввал ҳам таъкидлаб давоми...

20:41 / 12.11.2016 4191
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмастуганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар давоми...

12:30 / 14.05.2019 2499
Ушбу ёз фаслида кимлардир мактабни тамомлади. Дарслар, навбатчиликлар, иккию беш баҳолар, жанжал ва тортишувлар, дўстлик, умумий қилиб айтганда, болалик ўз давоми...

11:00 / 13.07.2019 4174