Гўдак тилидан (ўн учинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн учинчи кун...

Ассалому алайкум азиз дўстларим! Бугун муборак ойнинг ўн учинчи куни. Бугун сизлар билан ўқиган китобларим ҳақида суҳбатлашмоқчиман.

Биласизми!? Мен китоб ўқишни жуда яхши кўраман. Қизиқ-қизиқ ҳикоялар, шеърлар ёзилган китобларни айниқса севиб ўқийман. Бир сафар «Пайғамбарлар тарихи» ҳақидаги китобни ўқиб чиққан эдим. Жуда кўп нарсаларни билиб олганман. Яна Худойберди Тўхтабоевнинг «Ҳасса» номли ҳикояларини ҳам роса яхши кўраманда. Сизлар ҳам уни эшитган бўлсангиз керак?! Эшитмаган бўлсангиз мана мен сизларга айтиб бераман.

Қобил бобонинг икки набираси Шавкат билан Шуҳрат қошни хонада ойнаб отиришар эди. Нима болдию, икковлари баҳслашиб қолишди. Шавкат югуриб бобосининг олдига чиқдида: – Бобо, бобо! Ким одобли, менми ёки Шуҳратми? – деб соради.

Қобил бобо ҳовлига чиқмоқчи болиб турган эди. Унинг кумуш ҳалқа қадалган ҳассаси Шавкат билан Шуҳрат ойнаб отирган уйда эди. – Оглим, аввал менинг ҳассамни келтириб бер, кейин мен ойлаб жавоб бераман, – деди набирасига. – Ёқ, аввал айтасиз! – оёқлари билан ерни тепиб туриб олди Шавкат. – Ахир, ойлаб кориш керакда, – деди Қобил бобо. – Унда ҳассангизни келтириб бермайман, – Шавкат қайсарлик билан полга отириб олди. – Келтириб бермайман. Қобил бобо ҳассасини келтириш учун орнидан эндигина қозгалган эди, шу пайт хонага, бобосига салом бериб Шуҳрат кириб келди. – Оглим, ҳассамни келтириб бер! – деди Шуҳратга бобоси. – Хоп болади, бобожон! – деди Шуҳрат бобосига очиқ юз билан. У кумуш ҳалқа қадалган ҳассани дарров келтириб бобосига берди. Кейин орнидан тураётган бобосининг қолидан ушлаб, туришига ёрдамлашди. – Раҳмат оглим, – деди Қобил бобо набирасининг пешонасини силаб, – умринг узоқ болсин!

– Бобо, ким одобли? Менми ёки Шуҳратми, айтинг, айтинг! – дер эди Шавкат ер тепиб. Қобил бобо кумуш ҳалқали ҳассасини доқиллатганича ҳовлига чиқаркан:

– Шуҳрат одобли! – деб жавоб қилди.

Биласизми!? Мен ҳам ҳудди Шуҳратга ўхшаб одобли бола бўлишни хоҳлайман. Хўш, сизчи?

Одобли бўлишимиз учун катталарни ҳурмат қилишимиз, уларга салом беришимиз, айтган ишларини вақтида бажаришимиз керак.

Катта бўлганда ақилли бола бўлиш учун эса кўп-кўп китоб ўқишимиз керак.

Мавзуга оид мақолалар
Салом бериш суннат бўлса, унга жавоб бериш фарзикифоядир. Яъни икки кишидан бири ёки жамоатдан бир киши давоми...

06:41 / 03.12.2016 8463
Абу Ҳадрад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ушбу давоми...

06:21 / 24.10.2016 7693
Деярли етти йил аввал кўз нурини йўқотган Суданлик кекса аёлнинг айтишича, у Саудия Арабистонига ҳаж давоми...

19:56 / 02.01.2017 4164
Қуръоннинг болалар тарбияси тўғрисида ўрганишингиз мумкин бўлган энг гўзал қисми Юсуф сурасидир. Аниқроғи, давоми...

20:11 / 11.03.2019 4451