Қаноат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўтр девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди. Уйларининг ёғоч эшиги бор бўлса-да, ёмғир, қор ёғса, шифти ёпилмаган бу кулба уларни ёғингарчиликдан сақламас эди. Шунга қарамай, бу оила бор неъматларга шукр ва қаноат ила кун кечирар эди.

Бу аёлни энг қаттиқ қийнайдиган нарса бу қиш пайтидаги ёғингарчилик эди. Фарзанди тўрт ёшга тўлгунига қадар Аллоҳнинг фазли ила қаттиқ ёмғир ва қор ёғиши бу ўлкада кузатилмади. Бир куни осмонни қуюқ булут қоплади ва кеч кирганда қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Одамлар уйларига кириб ёмғирдан сақландилар. Аммо бева аёл ва гўдаги жуда қийин аҳволда қолди, ёмғир суви остида кийимлари буткул ивиб ҳўл бўлди. Она фарзандини ёмғирдан сақлай деб бағрига босса, жиққа ҳўл бўлган кийими билан янада кўпроқ озор берар эди. Шунда она зудлик билан эшикни ечиб олди ва деворга қия қилиб суяди.Фарзандини ёмғирдан тўсай деб эшик остига олди. Ёмғирдан сақланган гўдак кўзларида бахтиёрлик ва юзида табассум ила онасига қаради ва деди : — Онажон, эшиклари бўлмаган камбағаллар ёмғир ёғса, нима қиладилар ?!!! Гўдак шу онларда уйида эшиги бор бўлганини катта бойлик деб ҳисоблади. Аллоҳнинг қадаридан рози бўлиш – катта бахт, шу розилик билан қалб хотиржамлиги келади, тушкунликка тушиш ва норозиликдан сақланиш мумкин бўлади!
Мавзуга оид мақолалар
Ботиб бораётган қуёш заррин нурларини Байтуллоҳи шарифнинг қуббасидан йиғиб олаётган бир пайт олам узра давоми...

15:20 / 24.01.2017 4481
Аллоҳ таоло бизларни рўза тутадиган қилгани билан ҳам бирбиримизни табрик қиламиз. Чунки Аллоҳнинг бу давоми...

13:41 / 10.11.2016 5748
Мактаб муслималарнинг неча ёшдан бошлаб ҳижоб ўраши ва рўза тутишини мумкинлигини белгилади Буюк давоми...

20:07 / 16.01.2018 5284
Бир зарурат учун туман марказига чиқиб, уйга қайтаётган эдим. Биз томон қатновчи машинани тўхтатдим. давоми...

13:10 / 09.02.2019 3308