Гўдак тилидан (йигирма саккизинчи кун...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма саккизинчи кун...

Ассалому алайкум. Бугун йигирма саккизинчи кун.

Биласизлми? Кеча бир ҳикоя ўқиб қолдим. Жуда яхши ҳикоя экан. Истасангиз сизларга ҳам ўқиб бераман.

Қадим замонда, бир юртда мсулмонлар яшашган экан. Ўша юртда бир оила бўлиб, уларнинг битта ўғил фарзандлиги бўлган экан. У бола жуда ақилли, чаққон бола бўлиб, буюрилган ишларни доим оcз вақтида, аъло даражада бажарар экан.

Нима бўлдию кунлардан бир кун у бола дангаса болага айланди, қолди. Атрофдагилар, хусусан ота-онаси бу ҳолатда кўп ҳайрон бўлишди. Балки касалдур деб ўйлашди. Оcири нима қилишларини билмай табиб чақиртиришди. Болани кўздан кечирган табиб унда ҳеч қандай касаллик йўқлигини, агар бу ҳолат давом этаверса болани илмли кишилар олдига олиб бориш кераклигини айтибди.

Орадан озгина вақт ўтгач болани ўша юртнинг улуғ олимларидан бирининг олдиларига олиб боришибди. Ота-онаси бўлиб ўтган ишларни айтишибди. Уларнинг сўзини эшитган олим бола билан ёлғиз суҳбатлашиши кераклигини айтибди. Боланинг ота-оналари чиқиб кетишгач, олим киши болага қараб:

- Болагинам! Ота-онангни кўп ташвишга қўйибсан. Ўзи нима бўлди? Нима учун бундай қилябсан? Авваллари бундай бўлмаган экансанку, - деб сўрабди.

Шунда бола:

- Тўғри, авваллари бундай эмасдим. Айтилган ишларни доим вақтида бажарар эдим. Гап шундаки, дўстим Абдуллоҳ ҳам менга ўхшаб ота-онасининг айтганларини доим аъло даражада, ўз вақтида бажаради. Шунинг учун унинг ота-онаси ҳар доим уни дуо қилишар, ишларни бажаргандан кейин эса « Боракаллоҳ » деб мақташар экан. Бизда эса ундай эмас. Мени ҳеч қачон «Боракаллоҳ» деб мақташмайди. Агар бирор ишим кўплигидан чўзилиб қолса дарров урушиб беришади. Бор гап шу, - деди.

Боладан бу жавобни эшитган олим, унинг ота-онасини чақириб, бўлган гапларни айтди. Кейин эса уларга фарзанд тарбиясида тавсиялар берибди.

Мавзуга оид мақолалар
Агарда дазмолдан куйган из қолса, куйган жойни лимон шарбати билан ҳўлланг, устидан шакар кукунини давоми...

15:51 / 02.01.2017 5187
Фарзандингизни эсономонгина қўлингизга олдингиз. Табиийки, энди бутун диққатэътиборингиз янги давоми...

08:50 / 24.11.2016 4979
Пойабзал кишилар оёғига кийиб юрадиган, уни ернинг қаттиқлигидан, тиканлардан ва шу каби азиятлардан давоми...

16:00 / 08.12.2019 3433
Солимдан, у отасидан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ухлаётган пайтингизда уйингизда давоми...

03:59 / 29.12.2016 2392