Мусулмон уламолар халқаро уюшмасининг таъзияси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон уламолар халқаро уюшмаси шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари вафот этишлари муносабати билан бутун Ислом умматига чуқур ҳамдардлик билдириб, таъзия изҳор этади.

Шайх жаноблари Ўзбекистон Республикасининг собиқ муфтийси ва Мусулмон уламолар халқаро иттифоқининг васийлик кенгаши учинчи мажлисининг собиқ аъзоси бўлганлар. Зикр қилинишича, шайх Муҳаммад Содиқ Қуръони карим маъноларини ўзбек тилига таржима қилганлар. Бундан ташқари, у кишининг қаламига мансуб исломий илмлар соҳасида бир неча юзлаб китоблар ҳамда таржималар нашр этилган. Бу муҳтарам зотнинг дунё бўйлаб турли исломий анжуманларда қатнашганлари диққатга сазовордир.

Мусулмон уламолар халқаро уюшмаси шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларининг оила аъзоларига, шогирдларига, издошларига, муридларига ва барча мухлисларига ҳамда Ўзбекистон халқи, раҳбарлари ва ҳукуматига чуқур ҳамдардлик ва таъзия изҳор этади. Аллоҳдан ушбу марҳумни Ўз раҳмати ва мағфиратига олишини ҳамда дини ва миллатига тақдим этган улкан ишларини Ўз даргоҳида қабул этишини сўраб, у муҳтарамнинг барча мухлисларига сабру тоқат сўраб қолади.

Мавзуга оид мақолалар
Нафсим мени шундай ҳаракатга соладики, буни ўзим ҳам сезмай қоламан. Доимо унинг ниқташи сабаб хато тошларга давоми...

21:20 / 25.01.2017 4798
Тошкент шаҳар бош отинойиси Дилбар Отабоеванинг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги давоми...

01:05 / 23.10.2017 4444
 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм  Бизларни бир томчи сувдан яратиб, қалбимизга иймон неъматини ато қилган давоми...

13:47 / 26.05.2017 8173
Тирикчилик ва рўзғор ташвишлари хусусидагина эр аёли билан маслаҳатлашади, бундан бошқа катта иш, давоми...

22:35 / 05.03.2023 3723