Ғуслнинг фарзлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғуслнинг фарзи учта:

1. Оғизни чайқаш (мазмаза). Оғизни чайиш сув бутун оғизни эгаллайдиган даражада муболаға билан қилинади.

2. Бурунни чайқаш. Бурунга нафас билан буруннинг юмшоқ суягигача етадиган қилиб сув тортилади.

3. Бутун баданга сув етказиш.

65-масала

Қиблага юзланган ҳолда ғусл қилинмайди, баданга сув қуйишда исроф ҳам қилинмайди, камчиликка ҳам йўл қўйилмайди. Ғуслни ёпиқ, бировнинг кўзи тушмайдиган жойда қилиш керак. Ғусл пайтида гапирилмайди. Ғусл қилиб бўлгач, баданини латта ёки сочиқ билан артиб, баданни тезроқ беркитишга ҳаракат қилиш керак. Ҳатто оёқлар ҳали ювилмаган бўлса ҳам, аввал баданини тўсиб, кейин оёқни ювиш керак.

66-масала

Ҳеч кимга кўринмайдиган, тўсилган жой бўлса, томи ёпилмаган бўлса ҳам у ерда яланғоч ғусл қилиш жоиз. Туриб ёки ўтириб ҳам ғусл қилиш жоиз. Ўтириб ғусл қилиш афзал, чунки шуниси сатрлироқ.

67-масала

Бурун ва оғизни чайқаб, сўнг бутун баданга сув оқизилса, ғусл тугал бўлади. Ният қилса ҳам, қилмаса ҳам, бундай ювиниш ғусл ҳисобланади. Демак, ёмғирда узоқ туриб қолган ёки ҳовузга тушиб кетган одамнинг бутун баданидан сув оқиб турса ва оғиз-бурни чайилса, ғусл саҳиҳ бўлади. Баъзи кишилар ўйлаганидек, шаҳодат калимасини ўқиш, сувни оқизишдан аввал унга пуфлаш (дам солиш) лозим эмас[1]. Аксинча, ғусл пайтида ҳеч нарса ўқимаслик афзалдир.


[1] Ажр умидида шунга ўхшаш вақтда бирор калима ўқиш, сўнг сувга дам солиш бидъатдир.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Ислом оламининг биринчи аёл  олималар халқаро анжумани Эроннинг Илмфан Вазирлигида бўлиб ўтди. Икки кун давоми...

15:39 / 09.11.2016 3839
Аллоҳ таоло айтади «Либосларингизни пок тутинг» Муддассир сураси, 4. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

09:40 / 29.11.2016 4306
Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳридаги Бисёр ресторанида Қуръон мусобақаси юқори шукуҳ давоми...

12:21 / 15.02.2018 4554
Энди, таяммум қилиш қайси ҳолатларда жоиз бўлишини ўрганиб чиқайлик. Сув бир мил узоқда бўлгани, беморлик, давоми...

16:23 / 10.11.2016 5363