Қуръон мусобақасини “безаган” қория
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳридаги “Бисёр” ресторанида Қуръон мусобақаси юқори шукуҳ билан ўтмоқда. Айни дамда беллашувга янада файз қўшган кўзи ожиз қория ҳақида ҳам хабар беришни истадик. Чилонзор туманидан қатнашаётган 22 ёшли Эргашева Мафтуна Аҳрор қизи ўзига навбат берилганида Қуръони Карим оятларини жуда гўзал тарзда қироат қилиб берди. Ростини айтамиз, Қуръон эшитишга келган бутун залдаги опа-сингилларимиз, ҳатто ҳакамлар ҳам кўз ёшларини тутиб туришолмади. Мафтуна биринчи шарт бўйича аввал ўзининг ёд олган оятларини ўқиб эшиттирди. Сўнг иккинчи шартга биноан бройл усулида ёзилган Мусҳафидан тиловат қилиб берди. Тажвиди ҳам, тараннуми ҳам жойида, дея Мафтунани мақтаган ҳайъат аъзолари раиси Муҳиддин қори Нўъмонжоновнинг қуйидаги сўзлари опа-сингилларимизнинг такбир айтишига сабаб бўлди: “Қанча кўзи очиқлар бор, аммо қалб кўзлари кўрдир. Улардан кўра кўзи ожиз бўлса-да, қалб кўзи очиқ бўлган мана шундай қизларимиз аълодир!”

Ана шундай ажойиб хабарларни “muslimaat.uz”дан кутиб қолинг...

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Маҳрамият махфийлик ҳақида олимларнинг шарҳлари Аёлнинг маҳрам бўлган жойлари ҳақида олимларнинг давоми...

17:24 / 22.01.2017 4405
embedhttpswww.youtube.comwatchvJf6elKI04Akembed

18:09 / 16.10.2017 4305
Болалигимни эсласам, кўз олдимга райҳон ифорлари таралиб турган озода, саришта ҳовлилар келади. Қайси бир давоми...

21:08 / 21.09.2023 2828
ТАҲОРАТГА ОИД ФИҚҲДАРСЛАРИ41масала Агар ёш бола намозда қаҳқаҳ отиб кулса, намози бузилади, таҳорати давоми...

13:58 / 16.05.2019 4101