Ота-онани дуо қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Исломда ота-она ниҳоятда эъзозланади. Фарзанд ҳар бир маъруфда уларга итоат қилиши ва уларга ҳамиша яхшилик қилиши буюрилади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоломарҳамат қилади:

وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт.Исро сураси, 24-оят

Ушбу оятдан фарзандота-онага меҳрибонлик қилиши, уларга хокисорлик ила муомала қилиши кераклигиҳамда уларнинг ҳаққига хайрли дуолар қилиши лозимлигини кўряпмиз. Қуръоникаримда ота-она ҳаққига қилинадиган бир қанча дуолардан намуналар келган. Улар:

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ

«Роббимиз, ҳисобқилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин».  Иброҳим сураси, 41-оят

وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин».  Исро сураси, 24-оят

رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَدْخِلْنِي بِرَحْمَتِكَ فِي عِبَادِكَ الصَّالِحِينَ

«Роббим, менга ваота-онамга берган неъматларингга шукр этишимни ва Сен рози бўладиган солиҳамаллар қилишимни насиб қилгин ва раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин».  Намл сураси, 19-оят

رَبِّ أَوْزِعْنِي أَنْ أَشْكُرَ نِعْمَتَكَ الَّتِي أَنْعَمْتَ عَلَيَّ وَعَلَىٰ وَالِدَيَّ وَأَنْ أَعْمَلَ صَالِحًا تَرْضَاهُ وَأَصْلِحْ لِي فِي ذُرِّيَّتِي ۖ إِنِّي تُبْتُ إِلَيْكَ وَإِنِّي مِنَ الْمُسْلِمِينَ

«Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Мен Сенга тавба қилдим ва мен мусулмонларданман».  Аҳқоф сураси, 15-оят

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِمَنْ دَخَلَ بَيْتِيَ مُؤْمِنًا وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ وَلَا تَزِدِ الظَّالِمِينَ إِلَّا تَبَارًا

«Роббим, мени мағфиратқилгин, менинг ота-онамни ҳам ва уйимга мўмин бўлиб кирганларни ва мўминлару мўминаларни ҳам. Золимларга эса ҳалокатдан ўзга нарсани зиёда қилма». Нуҳ сураси, 28-оят

Ғиёсиддин Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Ассалjму алайкум ва рfҳматуллоҳи ва барокатуҳ                 Рамазонга етказиб, бизга марҳамат кўрсатган давоми...

04:08 / 11.02.2017 4049
   Ҳар куни кичик ўғлимни боғчага олиб кетаётганимда мени турлитуман саволларга кўмиб ташлайди . Баъзан давоми...

06:52 / 27.02.2017 4664
  Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди, Ҳар ишники, айладим хатолиғ бўлди. Ўз ерни қўйиб, Ҳинд сори юзландим, Ё давоми...

15:37 / 17.02.2017 4362
muslimaat.uz сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ Туркиядаги илмий сафардан қайтибоқ, Қуръон қироати мусобақаси давоми...

07:12 / 05.02.2018 2568