Рубоийлар (Заҳриддин Муҳаммад Бобур)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди, Ҳар ишники, айладим – хатолиғ бўлди. Ўз ерни қўйиб, Ҳинд сори юзландим, Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди?! *** Давлатқа етиб, меҳнат элин унутма, Бу беш кун учун ўзунгни асру тутма! Борғонни, кел, эмди ёд қилмай, эй дўст, Бориш-келишингни лутф этиб, ўксутма! *** Бесабрмену бесару сомондурмен, Бир ғамзададурмену паришондурмен. Не диннинг ишин қилдиму не дунёнинг, Ё Раб, нетай, ўз ишимга ҳайрондурмен. *** Беқайдмену хароби сийм эрмасмен, Ҳам мол йиғиштирур лаим эрмасмен. Кобулда иқомат этти Бобур дерсиз, Андоқ демангизларки, муқим эрмасмен. *** Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз, Жамиятингиз борини давлат тутунгиз! Чун гардиши чарх будурур, Тенгри учун, Бир-бирни неча куни ғанимат тутунгиз! *** Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур, Ҳар кимки жафо қилса, жафо топқусидур! Яхши киши кўрмағай ёмонлиқ ҳаргиз, Ҳар кимки ёмон бўлса, жазо топқусидур! *** Кўпдин бериким, ёру диёрим йўқтур, Бир лаҳзаю бир нафас қарорим йўқтур. Келдим бу сори ўз ихтиёрим бирла, Лекин боруримда ихтиёрим йўқтур.
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ислом динида аёлларнинг масжидларга чиқиб, жамоат намозларида қатнашишлари маъқулланмаслигидан давоми...

12:23 / 16.10.2016 3718
Ассалому алайкум, шайx ҳазратлари, илтимос, маслаҳат берсангиз. Биз уйда бироз қурилиш қилган эдик, шунга давоми...

13:40 / 09.12.2016 3880
Ким ўқиса Қуръонни, Гапирмаса ёлғонни, Яхши кўради, Аллоҳ Ла илаҳа иллаллоҳ. Дилда олий ниятдир давоми...

06:16 / 24.11.2016 3111
Дунё тамаддунида кўплаб тақвимлар мавжуд бўлган бўлиб, бугунги кунда ҳам уларнинг айримлари амалда давоми...

09:26 / 02.05.2019 5824