БАРАКАГА ТЎЛА ОЙ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иншааллоҳ, бир неча кундан кейин муборак Рамазон ойи кириб келади. Бу ойнинг улуғлигини билмаган, баракасини англамаган бирор мусулмон йўқ. Аллоҳ таоло бу ойни ибодатга хослади. Бу ойда бандаларга Аллоҳ таолонинг чексиз раҳматлари нозил бўлади. Биз Унинг раҳматларини тасаввур ҳам қила олмаймиз.

Бу ойда шундай амаллар борки, уларни ҳар бир мусулмон билади ва бажаради ҳам. Масалан, бу ойда рўза тутиш фарз қилинган. Алҳамдулиллаҳ, мусулмонлар Аллоҳнинг тавфиқи ила рўза тутадилар. Яна, таровеҳ ўқийдилар, бу суннат амални жамоат бўлиб бажариш саодати мусулмонларга насиб бўлади. Лекин мен ҳозир бошқа бир жиҳатга эътиборингизни тортмоқчиман.

Одатда, муборак Рамазон ойида фақат рўза тутилади ва кечаси таровеҳ ўқилади, холос, бундан бошқа айри хусусияти йўқ, деб тушунилади. Туғри, бу икки ибодат Рамазон ойининг энг катта ибодатларидан эканида шубҳа йўқ. Лекин фақат шунинг ўзигина эмас, балки, муборак Рамазон бундан ҳам кўпроқ нарсани талаб қилади. Куръони каримда Аллоҳ таоло шундай дейди:


Яъни: «Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим» (Зарият, 56).


Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло инсонни яратишдаги асосий мақсадини баён этди. У ҳам бўлса, инсон фақат Аллоҳга ибодат қилсин. Яъни, Аллоҳ жинлар ва инсонларни фақат бир иш учун яратдики, улар Ўзининггина ибодатини қилсинлар. Инсон ҳаётининг моҳияти, унинг дунёга келиши ва дунёда яшашининг асл мақсади шу у фақат Рoббига сиғинсин, тамом!


Муфтий Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

«РАМАЗОННИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?» китобидан.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Инсон зоти борки, дунёда бирон нарсага ихлос қўйиб яшайди. Ихлоссиз яшайдиган кишилар кам топилади. Бундай давоми...

14:14 / 01.12.2016 2861
Болалигимизда бирор нарсани талашсак, дадам ҳаммамизга ўша нарсани тақиқлаб қўяр эдилар. Масалан, телевизор давоми...

18:10 / 08.11.2023 1330
embedhttpsyoutu.be7wVTGdrI6EEembed

12:09 / 16.10.2017 2755
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Расулини бандаларининг карамли ахлоқини тугал қилиш учун юборган Аллоҳ давоми...

06:58 / 11.12.2018 3124