Рамазон суҳбатлари (сўнгги кун)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалjму алайкум ва рfҳматуллоҳи ва барокатуҳ            

    Рамазонга етказиб, бизга марҳамат кўрсатган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амаллар уларнинг охирига (якунига) кўра баҳоланишини айтиб ўтганлар. Ҳайит байрамига тайёргарлик кўрар эканмиз, бу муқаддас ойни ҳурматини жойига қўйиб кузатаётганимизга амин бўлишимиз керак.

Рамазон ойининг кириб келиши билан қалбларимиз севинчга тўлган эди. Бу ойда раҳмат ичига ғарқ бўлган ҳолда яшадик. Аллоҳ таоло ризқларимизга, амалларимизга барака берди. Шайтонларни занжирбанд қилиб, ўзига итоат қиладиган бандаларига янада тақволарини зиёда қилишликлари учун имконият яратиб берди. Жаннат дарвозаларини очиб қўйди. Мўмин ва мўминалар солиҳ амаллари билан ўзларининг жаннатдаги қасрларини бунёд қилишга бел боғладилар.

Рамазон ойининг кетиши билан қалбларимиз маҳзун. Алвидо, алвидо? дея кузатмоқдамиз. Энди бу ойга қайта етармиканмиз? Шайтонлар озод қилиниб яна ўз бузғунчиликларини халқ ичида ёйсалар, бу тузоқлардан омон бўлишлик учун яккаю-ягона роббимиздан паноҳ сўраймиз.

Кўпчилигимиз рамазондан кейин нафсларимиз хоҳишларига берилиб кетамиз. Шайтон кўзларимизга қиймати пашшанинг қанотичалик қадрга эга бўлмаган нарсаларни жилвалантириб кўрсатади. Азиз биродарим! Рамазон қалбларимизни тақво неъмати билан сийлади, энди бу неъматни ўзимиз билан олиб қолиш ёки йўқотиш ўз нафсларbмизга боғлиқ. Унутмайлик: тақво эгалари учун абадий жаннат ҳозирлангандир ва у ерда абадий қолинади. У ерда машаққат, озорлар ва ўлим йўқ.

Келинг, бугун сиз, азизаларимиз билан Рамазондан кейин ҳам ушбу муборак ойда одатланиб борган хайрли амалларни бардавом бўлиши ҳақида суҳбатлашсак.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Тўртинчи ҳикояБир куни опам иккимиз уйга рўзғор қилиш учун бозорга бордик. Бозордан чиққач, опам енгил елим давоми...

22:15 / 19.11.2023 1510
52. Савол Озод этилган қуллардан ким биринчи мусулмон бўлган ким Жавоб Қуллардан биринчи бўлиб Зайд ибн давоми...

13:32 / 15.12.2017 3075
Бугун, 28 март куни Москвада Ислом эзгулик ва тинчлик элчиси деб номланган Халқаро диний конференция ўз давоми...

10:59 / 28.03.2019 1852
1қисм Мен Исломни қабул қилганимда, тўғрироғи, ҳақ дин бўлмиш Исломга қайтганимда Франция мактабларида давоми...

05:12 / 01.12.2016 2981