Москвада халқаро диний конференция: "Ислом – эзгулик ва тинчлик элчиси"
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун, 28 март куни Москвада “Ислом – эзгулик ва тинчлик элчиси” деб номланган Халқаро диний конференция ўз ишини бошлади.
Тадбирни А.Кадиров номидаги минтақавий жамоат фонди, Ислом маданияти, илм ва таълимини қўллаб-қувватлаш Фонди ҳамда Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институти кўмагида Чеченистон мусулмонлар диний идораси ва Халқаро Ислом лигаси ташкил қилди.
Конференция иштирокчилари таниқли жамоат, сиёсат ва дин арбоблари, Россия Федерацияси субъектлари мухтор вакиллари, турли давлат идоралари вакилларидан иборат.
Шунингдек, тадбирда иштирок этиш учун Россияга Халқаро Ислом лигаси бош котиби Муҳаммад ибн Абдулкарим ал-Исо, Миср муфтийси Иброҳим Шавқий Аллам, Қирғизистон муфтийси Максат Токтомушев, Қозоғистон муфтийси Серикбай ҳожи Ораз, Корея мусулмонлар уюшмаси вакили Ҳамид Тшви Йунг, Швейцария бош имоми Демич Ясмин, Сербия муфтийси Мавлуд Дудич, Македония муфтийси Сулаймон афанди Ражабий, Эстония муфтийси Элдор Мухаметшин, Албания муфтийси Искандар Брюсчал ва бошқалар ташриф буюришди.
Форум доирасида бир қатор долзарб масалалар, жумладан, Исломда ҳамжиҳатлик билан яшаш асослари, терроризм ва экстремизм муаммолари муҳокама қилинади.
Форум 30 мартда Грознийда якунланиши режалаштирилган. Юртимиздан эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Абдулазиз Мансурни ҳамда "Ҳилол-нашр" нашриёти ва "Islom.uz" портали раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқни иштирокчи сифатида кўриш мумкин.

Мавзуга оид мақолалар
Эй мусулмон биродарим,  Набий алайҳиссалом тунги намозга туришга одамларни қизиқтирганлар ва рағбат давоми...

13:56 / 01.02.2017 14675
Агар эр ҳам, аёл ҳам ишласа, уларнинг ҳар бири ўз маошини отаонасига сарфлашга ҳақли Замонавий оилалардаги давоми...

05:18 / 23.02.2017 10357
             Ҳар йили муборак Рамазон ойи яқинлашиб келар экан кишилар уни кутиб олиш учун тайёргарлик кўра давоми...

04:16 / 09.02.2017 4303
Учинчи ҳикояФарзандларим ўртасида келишмовчилик чиқадиган бўлса, мен уларга бирбирларига хат ёзиб ярашиб давоми...

22:38 / 15.11.2023 764