Имон омонатдор инсоннинг паноҳ топадиган даргоҳидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Комил Яъқуб айтади:

“Шифокор сифатида ҳаётим давомида кузатган ҳақиқатим шуки, нафси хотиржам бўлган инсонларнинг кўпи имон қуввати кучли бўлган ва дин арқонига мустаҳкам осилган инсонлардир.

Имон омонатдор инсоннинг паноҳ топадиган даргоҳидир. У қаршисидан чиққан муаммоларда, атрофини қамраб олган зулматларда ана ўша имонига таянади. У имонсиз бамисоли ҳаётнинг номаълум бурчакларида адашиб тентираб юрган, ўз мақсадини билмайдиган ва ҳаётида барқарорлик, қониқиш нималигини билмаган шахсга ўхшайди.

Бир сафар катта шифохоналарнинг бирида ёш шифокорлардан бир устози билан касалларни кўриб кузатаётган эди. Устоз ирландиялик киши бўлиб, илми кўп ва ёши ҳам катта эди. Ёш шифокор ҳар бир касални текшириб, касаллик аломатларининг йўқолганини кўриб, касаллик варақасига: “Шифо топди, касалхонадан кетиши мумкин”, деб ёзиб қўяр эди. Устоз шогирдининг юзларида фахрланиш туйғусини кўрди ва унга яқин келиб: “Эй болам, “шифо топди” сўзининг ўрнига “аҳволи яхшиланди” деган сўзни ёзиб қўй! Касалнинг шифо топиши бизнинг қўлимизда эмас. Уларнинг аҳволи бизнинг қўлимизда яхшиланиши биз учун кифоя. Шифони эса, ёлғиз Аллоҳ беради”, деди”.

Доктор Комил Яъқуб ушбу сўзга илова қилиб шундай дейди: “Сермаҳсул илм билан бир қаторда бу каби кучли имонга эга бўлиш руҳий шодлик ва ҳақиқий бахтнинг асосидир”.


Давоми бор


_Доктор_ Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан


Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси


Мавзуга оид мақолалар
Эй умматнинг қизиСен ҳақингда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай дедилар .Икки қизни тарбиялаган киши давоми...

02:00 / 19.03.2020 5289
Бугун Бадр куниhellip Aбдураҳмон ибн Aвфнинг ўнгу сўлида биттадан бола бор. Бири Муоз ибн Aмр, иккинчиси эса Муоз давоми...

03:00 / 04.02.2022 4281
Саодатли хонимларCАВДА БИНТ ЗАМЪАрозияллоҳу анҳо21савол Набий алайҳиссалом Савда розияллоҳу анҳони давоми...

21:08 / 05.10.2020 3576
Дунё машаққат диёридир. Энг шиддатли балоларга дучор бўлганлар ва улкан сабр кўрсатганлар эса давоми...

04:00 / 20.01.2022 2691