Қозонда “Россия ва Ислом олами” саммити
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

24-26 апрель кунлари Қозонда XI “Россия ва Ислом олами” Халқаро иқтисодий саммити ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Татаристон инвестицион тараққиёт агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Россия ва Ислом олами” („Россия — Исламский мир“) саммити йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Ўтган 2018 йилда тадбирда 53 мамлакатдан уч минг қатнашчи ташриф буюриб, рекордни янгилади. 2019 йилда саммит KazanExpo халқаро кўргазма марказида бўлиб ўтади. Бу кўргазмани кенгайтириш ва заллар сиғимини ошириш имконини беради, дейди Талия Минуллина.
Қозонда бўлиб ўтадиган саммит (KazanSummit) Россиянинг Ислом олами мамлакатлари билан ўзаро иқтисодий алоқаларининг асосий майдонидир. Россия ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) аъзо мамлакатлари ўртасидаги илк халқаро иқтисодий саммит 2009 йилда бўлиб ўтган эди.
Саммитда ҳалол ҳаёт тарзи, Ислом молияси, инновацион бизнес лойиҳалар, бизнеснинг ижтимоий масъулияти каби мавзуларга урғу берилади.
Тадбир доирасида мамлакатнинг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқаларини ривожлантиришни мақсад қилган Россия ҳалол кўргазмаси (RUSSIA HALAL EXPO) ҳам ўтказилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид мақолалар
 Устозни ғанимат билиш  Толиби илмларга қилинадиган насиҳатлардан энг муҳими бу устозни, унинг билимини давоми...

12:31 / 27.01.2018 3262
Сизнинг ёнингизда бўлгим келяпти, Асҳобларингизни кўргим келяпти, Қай томон юрсангиз сира давоми...

15:34 / 20.01.2017 4340
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Робби яссир ва ла туъассир робби таммим бил хойр ва бика настаъин, я Фаттаҳ давоми...

07:10 / 27.02.2017 6470
31   , « ». . Ўттиз биринчи ҳадис Салмон разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

14:01 / 02.06.2018 4198