Расулуллоҳ, сизни соғиндим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизнинг ёнингизда бўлгим келяпти, Асҳобларингизни кўргим келяпти, Қай томон юрсангиз сира ажрамай, Ортингиздан изма-из юргим келяпти, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Анасдек жон фидо қилолмасам ҳам, Абу Дужонангиз бўлолмасам ҳам, Уларнинг ҳаётин ўқиган оним Авж олар соғинчим, кўзларимда нам, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Тоифликлар зулми қалбим тирнайди, Маккалик мушриклар тинмай тергайди, Эвазига тоғдек-тоғдек олтин берса ҳам, Мадиналик ансорлар сизни бермайди, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Меҳр кўрсатишар отам, онам ҳам, Кўнглимни кўтарар дилкаш ҳамхонам, Бундай ғамхўрликдан қувнайман бир дам, Аммо соғинч ҳисси тинмас шунда ҳам, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Дунё-дунё чиройдан безганда юрак, Айтмангиз менга ҳеч латифа, эртак, Сўрасангиз, гар не айтай бўлак, Ҳадис айтиб беринг, менга шу керак, Расулуллоҳ, сизни жуда соғиндим. Ё, Расулуллоҳ, сизни умматларингиз жуда соғинишган. Сизни «Келажакда мени шундай умматларим борки, улар молу авлодларидан кечиб бўлса ҳам, мени бир бор кўришга муштоқ бўларлар. Мен ана шу умматларимни кўришни истардим, деган сўзингизни эшитганда кўзларига ёш оладилар. Уларга сизни охиратда кўриш тасалли беради, холос. Ё Расулуллоҳ, бизларни дуо қилинг. Сизга муносиб уммат бўлайлик. Зулумат ботқоғидан олиб чиққан «Саодат» кемангизни бошқарадиган давомчингиз бўлайлик. Аллоҳ таоло бу дунёда Сизни кўришликни насиб қилмади, охиратда бирга қилсин! Тушларимда кўришликни насиб қилсин...
Мавзуга оид мақолалар
Абу Аюб Ансорий розияллоҳу анҳу бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир даврада ўтириб давоми...

14:23 / 01.12.2016 2279
  Тарихдан отинойи атамаси Ўзбекистон ҳудудларида турли жойларда турлича номланиб келинган. Хусусан, давоми...

08:21 / 28.07.2018 6837
Кунлар ўтиб борарди. Ясриб Мадинага айланганидан буён ҳамма нарса ўзгарган, гуллаётган эди. Тиканлар давоми...

03:25 / 26.01.2017 3654
Исломнинг аркони билан мусулмоннинг аркони ўртасида фарқ бор. Исломнинг аркони бешта экани ҳаммага маълум. давоми...

03:45 / 26.01.2017 6784