Шиша идишдаги апельсин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ота ўғлига ичида катта апельсини бор шиша идиш берди. Ўспирин ўғил отаси қандай қилиб бундай катта апельсинни шиша идишнинг шундай кичик оғзидан киритганидан таажжубга тушди. Бутун кунини шу ҳақда ўйлаган ҳолда ўтказди. Охири бу ишнинг мантиғини топа олмай, отасидан “Бунда бирор найранг борми?” деб сўради.

Отаси табассум қилди. Сўнгра ўғлини қўлидан тутиб, уйларининг ҳовлисидаги боғга етаклаб борди.

У ерда ўғлига бир бўш шиша идиш келтиришини буюрди. Ўғил олиб келгач, уни янги мева қилаётган апельсин шохига бойлади, сўнгра бир кичик мевани идишнинг ичига киритиб қўйди. Шундан кейин ота-ўғил боғни тарк қилдилар.

Орадан кунлар ўтди. Шиша идиш ичидаги апельсин катталашиб, ундан чиқа олмайдиган бўлди. Шундай қилиб, бола сирни билиб олди. Шунда ота фурсатдан фойдаланиб, кичик фарзандига дарс бўлиши учун насиҳат қилиб: “Эй ўғлим! Сен мана шу шиша идишсан, апельсин эса ахлоқ. Кичиклигингдан ахлоқ мевасини ўзлаштирсанг, у сенинг ичингда ўсиб боради. Натижада катталашиб, сендан ташқарига чиқмайдиган бўлади”, деди.

Араб тилидан эркин таржима

Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳумма, инний асалукал давоми...

17:37 / 01.07.2023 1437
Бу дунёда ажойиботлар кўп, лекин кўз кўриши мумкин бўлган энг ажойиб ва ҳайратланарли нарса шуки, сен давоми...

14:16 / 28.02.2017 5406
Давоми..... Эркак кишининг имкониятлари ва уларга берилган вазифанинг мантиқий хулосаси Аллоҳ таоло ҳикмат давоми...

05:34 / 11.03.2017 9039
2014 йил 27 январь куни «рortal.islom.uz» қошидаги «мuslimaat.uz» cайтида мавлид маросими бўлиб ўтди. Анжуман Қуръони Карим давоми...

12:26 / 21.01.2017 3494