Muslimaat.uz сайтида мавлид маросими бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2014 йил 27 январь куни «рortal.islom.uz» қошидаги «мuslimaat.uz» cайтида мавлид маросими бўлиб ўтди. Анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Анжуманга «muslimaat.uz» cайти ва «forum.muslimaat.uz» сайтида Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишлаб ташкил қилинган танлов ғолиблари ва «portal.islom.uz» қошидаги «quran.uz», «savollar.islom.uz», «siyrat.uz» сайтларининг фаолиятида хизмат кўрсатган инсонлар Мавлид муносабати билан тақдирлаш учун таклиф қилинди.

Тадбирнинг аввалида иштирокчиларга мавлидни нишонлаш ва унинг ҳаётимиздаги аҳамияти ҳақида қисқача маълумот берилди. Сўнгра даврага фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ташриф буюрдилар ва сўз олиб, бугунги аёл-қизларимизнинг бу каби танловларда фаол иштирок этишларини, саволларга жавоб бериш учун ўқиб-изланишларини қўллаб-қувватладилар ва бу келажакда хайр ва баракага сабаб бўлишларини таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг «portal.islom.uz» да хизмат кўрсатганлар ва танлов ғолибларига муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари эсдалик совғаларини топширдилар ва тадбир сўнгида юртимиз, халқимиз ва барча мусулмонларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилдилар. Анжуман давомида салаватлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дил изҳорлари тингланди.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
      Мусулмон оламининг энг улуғ алломаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларига Улуғ Ҳазрат давоми...

03:15 / 03.02.2017 7833
embedhttpswww.youtube.comwatchvKIXmv3sVkxMembed

13:41 / 13.08.2018 2149
Ёқутлар билан инсон ҳар тонг янги кунни қарши олар экан, унинг ихтиёрига 24 соат вақт берилади. Бу унга ҳар давоми...

05:35 / 23.01.2017 4945
 Инсон соғлиғини асраш, касалликларнинг олдини олишда табиат неъматлари ичида оддийгина наъматак давоми...

14:03 / 06.12.2016 35877