Ҳадис мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 
Бугун 4 май 2018 йил санасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан “Ҳадиси шариф билимдони – 2018” Республика танловининг Тошкент шаҳар босқичи бошланди. Мазкур беллашув Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика маънавият ва маърифат марказининг ўзаро ҳамкорлигида ўтказилмоқда. Анъанага кўра мусобақа Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Уни Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг Республика босқичи тиловат йўналиши бўйича 1-ўрин соҳибаси, Тошкент Ислом институти 1-босқич талабаси Муфаззала Сайдалиева қироат қилиб берди. Сўнг юртимизда илк бор ўтказилаётган ҳадис мусобақасини Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раис ўринбосари Иброҳим қори Инъомов ўз сўзлари билан очиб берди. Мусобақа шартлари билан эса ҳайъат раиси Эркин Миркомилов иштирокчилар ва йиғилганларни батафсил таништирди. Беллашувни Тошкент шаҳридан фуқаро Ҳамдамова Лолахон бошлаб берди. Иштирокчилар сони жами 38 та, шундан оддий халқдан 11 нафар аёл-қизларимиз қатнашмоқда. Тошкент Ислом институтидан 12 та, “Хадичаи Кубро” ўрта махсус аёл-қизлар Ислом билим юртидан эса 15 нафар иштирокчи қизларимиз ўзаро беллашмоқдалар. Айни шу кунларда “Ҳадиси шариф билимдони – 2018” Республика танлови юртимизнинг бошқа вилоятларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Хабарлар ривожини биз билан кузатиб боринг. “muslimaat.uz” учун махсус
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон қиёмат кунининг барча борлиқни тутиб кетадиган даҳшатларини баён қилишга ҳам аҳамият берган. Ўша давоми...

14:29 / 10.11.2016 2822
Бошқа ибодатлардаги каби садақа ва хайрэҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. давоми...

10:05 / 17.11.2016 3379
21 асрда ҳижобли аёлларни телевизор экранларида, ишбилармонлар даврасида ва ҳукумат органларида учратиш давоми...

06:41 / 27.04.2017 5009
Шу замоннинг Қуёши бўлиб, Қалби иймон нурига тўлиб, Зиё нурин элга улашиб, Юрганингиз қандай бахт эди давоми...

14:25 / 04.02.2017 4606