Олим ўлса, олам йиғлайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу замоннинг Қуёши бўлиб, Қалби иймон нурига тўлиб, Зиё нурин элга улашиб, Юрганингиз қандай бахт эди!   Қуръон илмин ўрганиб пухта, Шу ҳаётга қилиб омухта, Ҳақни айтиб, бўлмайин сохта, Турганингиз қандай бахт эди!   Пайғамбарга меросхўр бўлиб, Дину дунё илмин шимириб, Билганини элга илиниб, Берганингиз қандай бахт эди!   Элнинг Сизга саволи қат-қат, Ҳақ ризосин кўзлабон фақат, Жавоб қилиб уларга, албат, Берганингиз қандай бахт эди!   Тунингизни тонгларга улаб, Элга фақат ҳидоят тилаб, Ҳақдан дуо – иноят сўраб, Қилганингиз қандай бахт эди!   Бугун Сизни йўқотиб қўйдик, Бахтимизни бой бериб қўйдик. Ҳузурига жўнатиб қўйдик, Борлигингиз қандай бахт эди!   Пайғамбарнинг ёшига кириб, Китобларни чиқариб, шошиб, Фикрлари уммондек тошиб, Кетганингиз бир армон энди.   Элга бўлди катта мусибат, Доғда қолдик, босибди ғафлат, Ақлимизни шошириб ҳайрат Йўқлигингиз бир армон энди.   Йиғилишиб тумонат одам, Йиғладилар, тутишиб мотам, Маърифатда беназир хотам Ҳазратимиз бир армон энди.   Эслаб Расул мусибатини, Фикр қилдик оқибатини, Саҳобалар чин тоқатини, Кўз олдимга келтирдим энди.   Моҳларбону чекади фарёд, Шундай зот ҳам ўтдими ҳайҳот?! Охиратин қилгайсан обод, Бу ҳам бизга бир ибрат энди.  

Моҳларбону

Ўш шаҳри

 
Мавзуга оид мақолалар
Нубайшатул Хойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Кимки бирор давоми...

02:00 / 19.08.2020 3706
Аёлга эҳтиром Бир неча кунлар аввал пойтахтимиз масжидларидан бирининг имомхатиби айтган сўзлар интернет давоми...

08:59 / 08.04.2017 7813
Ислом шариати инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида инсоннинг соғлигини сақлаш борасида барча керакли давоми...

16:15 / 13.12.2016 4687
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Биз сени оламларга фақат раҳмат қилиб юбордикrdquo Анбиё сураси, давоми...

16:48 / 18.10.2023 1542