Қиёмат кунининг даҳшатлари ва охиратдаги ҳисоб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон қиёмат кунининг барча борлиқни тутиб кетадиган даҳшатларини баён қилишга ҳам аҳамият берган. Ўша кунда бутун дунёда ўзгариш рўй беради. Қуёшнинг нури йўқолиб, ўз жойидан қўзғалади. Нурини йўқотган юлдузлар ҳам ҳар тарафга сочилиб кетади. Улкан тоғлар эса ҳавода учиб юради. Ваҳший ҳайвонлар ҳам қўрққанидан бир ерга ғуж бўлиб олади. Денгизу дарёлар тошиб, сувлари бир-бирига аралашиб кетади. Руҳлар жисмларга қайтиб киради. Ҳар бир кишининг бу дунёда қилган ишларининг номаи аъмоли ҳисоб учун келтирилади.

Осмон ўз ҳолатини ўзгартириб, низомсиз бир нарсага айланиб қолган. Дўзахга қаттиқ ўт ёқиб қиздирилади. Тақводорлар учун эса жаннат ҳозирланиб қўйилган. Ҳамма нарсанинг ҳоли ўзгарадиган ушбу кунда ҳар бир шахс ўзининг бу дунёда қилган ишларига қараб мукофот ёки жазо олади. Яхши ишлар қилган бўлса, жаннатга, ёмон ишлар қилган бўлса, дўзахга йўл олади.

Инсон ўз атрофида яхшилик билан ёмонлик кураш олиб бораётганининг гувоҳидир. Кўпинча бу курашда ёмонлик ғолиб чиқади. Бир одам ўзининг қисқа умри давомида яхшиликнинг ёки ёмонликнинг оқибати нима бўлганини билиб олиши қийин. Инсон яхшилик ғолиб кела олмаганини ва ёмонликка яраша жазо берилмаганини кўриб, афсус чекади.

Энг одил бўлмиш Аллоҳ, бу дунёда бўлмаса ҳам, у дунёда барча яхшиликка мукофот ва ёмонликка жазо бериши муқаррар. Қуръони Каримда ҳар бир инсон қилган ишлари учун ҳисоб-китоб қилиниши муқаррар эканлиги ҳақида кўп сўз юритилган. «Қиёмат» сурасида тасвирлаб айтиладики, ўша кунда кўзлар даҳшату ҳайратда қолади, Ой ўз ўрнидан жилади ва Қуёш иккови бир-бирига қўшилиб кетади.

Борлиқ, тартиб деган нарса қолмайди. Шундай бир даҳшатли ҳолатда, қўрқинчда қолган инсон, қаерга қочсам бўларкин, қаердан бошпана топсам экан, деб қолади. Албатта, Аллоҳдан бошқа қочадиган жой ва бошпана йўқ. Ана шу кунда ҳар бир инсон ўз қилган ишлари учун жавоб беради.

У вақтда ҳеч қандай узр қабул қилинмайди. Ҳисоб-китобдан сўнг, тақводор мўмин-мусулмон кишилар жаннатга киритиладилар ва бу жаннатда моддий ва маънавий неъматлардан хоҳлаганларича баҳраманд бўладилар. Ёмон иш қилган кишилар эса дўзахга киритиладилар ва у ерда кучли оловда ёндирилиб, қаттиқ азобларга дучор бўладилар.

Мавзуга оид мақолалар
Ўзингизни қийин, чиқиб кетиш имконсиз бир вазият, танг аҳволда, ўта чарчаган ҳис этяпсизми Келажагингиз давоми...

21:05 / 02-fevral 945
Инсоннинг маълум моддий, жисмоний эҳтиёжлари борлигини ҳеч ким рад қилмайди. Биз озиқовқат, кийимкечак, давоми...

05:09 / 09.04.2019 2149
Озода холанинг тўй бошлагани ҳаммани қувонтирди. Қўшнилар биринкетин муборакбод этишарди. Тўй давоми...

16:00 / 13.10.2019 2896
Буюк Британиянинг Бредфорд шаҳрида еттинчи «British Muslim Awards» британиялик нуфузли мусулмонларни тақдирлаш давоми...

07:53 / 22.02.2019 1752