Зангиотада Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи якунига етди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="large" ids="32065,32066,32067,32068,32069,32070,32071,32072,32073"]

Аввал маълум қилганимиздек, юртимизда Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Зангиота туманидаги “Зангиота” жомеъ масжидида мусобақанинг вилоят босқичи ўз якунига етди.

Унда ҳифз йўналишида тўрт ва тиловат йўналишида олти нафар аёл-қизларимиз ўзаро беллашишди.

Шукуҳли ва қизғин тарзда ўтган мазкур беллашувга “muslimaat.uz” сайтининг салавотчи қизлари ўзларининг гўзал нашидлари билан янада завқ бағишлашди.

Ғолибалар билан танишинг:

Ҳифз йўналиши бўйича (18-25 ёш):

1-ўрин: Лутфуллаева Розияхон Сайфулла қизи

2-ўрин: Мираҳмадова Мадинабону Мирҳайдар қизи

26-40 ёш:

1-ўрин: Масиддиқова Ўғилой Саидакбар қизи

2-ўрин: Фахриддинова Мунисхон Абдуҳасановна

Тиловат йўналиши бўйича (18-25 ёш):

1-ўрин: Муллахонова Дилдора Неъматжоновна

2-ўрин: Соқиева Мутриба Саҳобиддинзода

3-ўрин: Абдусатторова Зайнабхон Умид қизи

26-40 ёш:

1-ўрин: Турғунбоева Буойша Абдулбориевна

2-ўрин: Маликова Насиба Акмалжоновна

3-ўрин: Аленова Наргиса Абдуллаевна

Ғолибаларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди ҳамда мусобақанинг республика босқичидаги иштирокларида муваффақиятлар тиланди.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг бош имом-хатиби Хайрулло Турматов сўзга чиқиб, барчани “Қуръоний байрам” билан табриклади ва ўз дил сўзлари билан ўртоқлашди. У киши ҳифз йўналишидан 18-25 ва 26-40 ёшлилар ичидан 1-ўринни олган икки қорияга Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг бош муфтийси Усмонхон Алимов томонидан “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртига талаба бўлиш учун йўлланма берилишини эълон қилди.

18-19 март кунлари мусобақанинг Тошкент шаҳри босқичи бўлиб ўтади. “muslimaat.uz” жараёндан қайноқ хабарлар бериб боришда давом этади.

Биз билан бирга қолинг.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

 “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
   Исломда оилани мустаҳкамлаш ҳақида сўз борар экан, шариатимиз оиладаги барча муносабатлар қатори ундаги давоми...

04:49 / 27.10.2016 4489
Ҳамд билан бошланган беш сура Фотиҳа, Анъом, Каҳф, Сабаъ, Фотир. Алиф, Лом, Ро билан бошланадиган беш сура давоми...

16:41 / 12.07.2023 1278
26 август куни Маккаи Мукаррамадаги Ўзбекистонлик ҳожиларга мўлжалланган меҳмонхонада Улуғ Ватан уруши давоми...

18:25 / 26.08.2017 15199
Бугун 6 июль 2019 йил санасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуанинг анжуманлар залида давоми...

14:46 / 06.07.2019 1694