Зангиотада Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Айни дамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Зангиота” зиёратгоҳида жойлашган “Зангиота” жомеъ масжидида муборак Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон, Янгийўл, Бўка, Тошкент, Чиноз ва Зангиота туманларидан жами 10 та аёл-қизларимиз ҳифз ва тиловат йўналишлари бўйича иштирок этяптилар.

Масжид ичкариси ва ташқарисига 600 дан зиёд ўрин тайёрланган бўлиб, улар Қуръонга муҳаббатли онахонлар, опа-сингилларимиз билан лиқ тўлди. Мазкур муборак беллашув юқори шукуҳ билан бошланди.

Мусобақани Тошкент вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Нигорахон Имомова ва Зангиота тумани бош отинойиси Зиёдахон Раҳмонова ажойиб кириш сўзи билан очиб бердилар.

Иштирокчиларни Ўзбекистон мусулмонлар идораси хотин-қизлар бўлимининг бош маслаҳатчиси Фотимахон Ҳақбердиева бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боришмоқда.

Марҳамат, қизиқарли ва ажойиб хабарларни “muslimaat.uz”да кузатиб боринг.

 “muslimaat.uz” 

 

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ розилиги учун тутиладиган хоҳ Рамазон рўзаси бўлсин, хоҳ нафл рўза бўлсин, иккаласи улкан ибодатдир. давоми...

14:32 / 25.12.2016 3019
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга «Менга насиҳат қилинг», давоми...

05:00 / 13.11.2016 3993
httpswww.youtube.comwatchvsjMZuc9sym0ampfeatureyoutu.be

07:36 / 18.12.2018 1829
Ибн Умардан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Барчангиз масъулдирсиз ва ўз давоми...

03:01 / 13.11.2016 4379