Тошкент вилояти отинойилари учун ўқув-семинари бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 6 июль 2019 йил санасида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мажмуанинг анжуманлар залида Тошкент вилоятининг барча отинойилари учун ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Бу семинарга Тошкент вилояти ҳокимлиги ходими И.Достонов ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилоят вакили ўринбосари Н.Мавлонов масъул этиб тайинландилар.
Унда Тошкент вилояти Бекобод тумани “Чаноқ” жомеъ масжиди имом-хатиби Ё.Бухорбоев “Исломдаги ақидавий ва фиқҳий йўналишлар”, “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти ўқитувчиси М.Қутбиддинова аёлларга хос фиқҳий масалалар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари билан ишлаш бўлим бошлиғи Э.Эсанов “Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик, замонавий диний масалаларга оид фатволар”, ДИҚ масъул ходими А.Қодиров “Ислом асосларини ғаразли мақсадларда бузиб талқин қилиш”, Тошкент вилояти Зангиота тумани “Андалус” жомеъ масжиди имом-хатиби М.Миржалилов “Исломдаги ақидавий ва фиқҳий йўналишлар”, Тошкент вилояти Қибрай тумани “Саъдулла ота” жомеъ масжиди имом-хатиби О.Мирҳамидов “Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик, замонавий диний масалаларга оид фатволар” мавзуларида маърузалар қилишди.
Семинардан мақсад отинойиларнинг диний ва ақидавий саводхонлигини оширишдан иборат.
Шунингдек, динимизда рухсат берилган маросимлар қайсилар, бидъат ҳисобланган маросимларнинг олдини олиш, аёлларнинг никоҳ ва талоқдаги фиқҳий билимини юксалтириш, аёлларнинг кийиниш маданияти каби масалалар кенг муҳокама этилди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Бир турмуш қурган аёлнинг сўзлари Турмуш ўртоғим менга зарар етказишини тўхтатиши учун унга ўша давоми...

16:00 / 30.07.2019 2703
Зулқаъда уруш ҳаром қилинган тўрт ойнинг биридирҲижратдан аввалги 53 йил, зулқаъда ойи мил. 571 йил декабрьndash давоми...

19:42 / 21.05.2023 1582
Асоссиз даъволар Муаммо қандай шаклда кўринишидан қатъи назар, унутмаслигимиз керак бўлган масала шуки, давоми...

12:17 / 24.01.2017 3665
Ойнасига мавжудотларнинг суратлари тамғаланиб қолган қалб қандай қилиб ёришсин Мазкур ойнада инсоннинг давоми...

07:27 / 21.08.2017 4004