ҲАЖ–2019: Минода илк бор кўп қаватли чодирлар қурилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихда биринчи марта бу йилги ҳаж мавсумида Мино шаҳрида ҳожиларни кенгроқ жой билан таъминлаш мақсадида кўпроқ сиғимли кўп қаватли чодирлар барпо қилинади, деб хабар беради Aaj.tv нашри.
“Бу тадбирлар Қиролликнинг ҳожиларга хизмат сифатини ошириш мақсадида, шунингдек, давлатнинг "Истиқбол–2030" (Vision–2030) лойиҳасининг Аллоҳнинг меҳмонлари учун турар жой сиғимини оширишга қаратилган мақсадлари доирасида амалга оширилмоқда”, дейди масъул Аббос Қаттон.
Қаттоннинг сўзларига кўра, лойиҳа Минонинг вертикал баландлигидан фойдаланишни кўзда тутган. У, шунингдек, биринчи қават ишчиларнинг турар жойи ва озиқ-овқат захиралари учун омбор сифатида ажратилишини, юқори қаватлар эса ҳожилар учун тураргоҳ бўлишини айтиб ўтди.
“Ушбу тажриба ҳар бир чодирда қўшимча саккиз ҳожини жойлаштиришга имкон беради, – деб қўшимча қилди у. – Чодирлар оловга чидамли бўлади ва осонгина йиғилиб, қайта қурилиши мумкин”.
Маълумки, Исломда ҳар бир балоғатга етган, қодир инсон учун умрида бир маротаба ҳаж қилиш фарз ҳисобланади. Ҳожилар Зулҳижжа ойининг саккизинчи кунида Маккадан Минога йўл оладилар.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтарама опасингиллар, камина бугун сизларга муслима аёлни жаннатга элтувчи бир амал ҳақида дилдан мактуб давоми...

16:00 / 29.11.2019 4288
Қуёшнинг ботгани, шом намози вақти киргани аниқ бўлса, тезлик билан ифтор қилиш лозим. Узрсиз уни ортга суриш давоми...

14:34 / 25.12.2016 2572
gallery linkfile ids7962,7963,7964,7958,7966 22 май куни Россия Федерациясининг Оренбург вилоятидаги  «Ҳусайния» мадрасасида давоми...

05:13 / 07.02.2017 5221